Арбаин Ҳусейнийнинг кириб келиши муносабати билан тасаллият билдирамиз
(last modified Sat, 24 Aug 2024 11:26:03 GMT )
август 24, 2024 16:26 Asia/Tashkent
  • Арбаин Ҳусейнийнинг кириб келиши муносабати билан тасаллият билдирамиз
    Арбаин Ҳусейнийнинг кириб келиши муносабати билан тасаллият билдирамиз

бугун шанба ҳижрий -қамарий 1446 -йил сафар ойининг 20 чиси, милодий ҳисоб билан 2024 йил август ойининг 25 чи куни шиаларнинг 3 чи имоми Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларини Карбало чўлида шаҳид бўлишганинг 40 чи куни ё ўзи Арбаъини Ҳусейний йиллигига тўғри келади.

Ҳар йили бу қайғули воқеанинг қирқинчи куни йиллиги /Арбаин Ҳусейний/ хотира маросимида Ошўро достони хотираси жонланади ва Имом Ҳусейн /а/ нинг юксак шаҳидлик мавқеи  ислом динининг юксак таълимотлари ва пайғамбаримиз /с/  сиратларини қайта тиклаш йўлида улуғланади.

Кўплаб мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларнинг издошлари, Имом Ҳусейн /а/ нинг шаиҳд бўлишининг 40 куни йиллигидан бир неча кун олдин  Нажаф шаҳри ва Ироқнинг бошқа шаҳарларидан Карбалодаги ул зотнинг муқаддас қадамжойлари ва ҳарами томон пиёда юришади.

Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеаси ҳамда  Маккадан Карбало томон йўл олганидан шаҳид бўлишининг санаси  тўғрисида очиқ ойдин тарзда қуйидагича таъкидлаганлар: "ушбу ҳаракатдан ниятим,  Язиднинг исломга қарши ҳукуматини фош қилиш, амр бар маъруф ва мункардан наҳий қилишни мустаҳкамлаш,  зулм ва золимлик қаршисида тура олшидир. Қуръонни қўллаб қувватлаш ва Муҳаммад келтирган пок динни тиклашдан бошқа мақсадим йўқ.

Навҳахонлик, занжир уриш маросимлари Имом Ҳусейн /а/ ва Абулфазл-ил Абос /а/ борасида нутқ сўзлаш, Бани Ҳошимнинг қамари ва шаҳидлар сарвари Ҳазрат имом Ҳусейний /а/нинг шаҳид бўлганилигинг йиллиги кечаларидаги исломий Эрон халқи ва боқша мусулмонларнинг муҳим маросимларидан ҳисобланади.

Талабаларнинг Арбаин Ҳусейний мотам маросими ҳам эртага якшанба куни ислом Инқилоби олий раҳбари иштирокида бўлиб ўтади.