Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ халқи ва ҳукуматига Арбаин Ҳусейнда кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирдилар
(last modified 2024-09-11T11:25:33+00:00 )
сентябр 11, 2024 16:25 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ халқи ва ҳукуматига Арбаин Ҳусейнда кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирдилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари Ироқ халқи ва ҳукуматига Арбаин Ҳусейнда кўрсатган меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз мактубида Арбаин Ҳусейний юришлари ва мотам маросимларига буюк Ироқ халқига мезбонлик қилгани учун минатдорчилик билдирдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари ахборот базасининг хабар қилишича,  Эрон президени Масъуд Пизишкиён Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиёъ Ас-Суданийга бугун эрталаб Ироққа ташрифи чоғида Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбарининг миннатдорчилиги  ва мактубини етказди.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бу мактубида  биринчи сўз албатта -раҳматдир. Сизга ўз номимдан ва буюк Эрон халқи номидан чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизлардан Арбаин кунларида қадр-қиммат, раҳм-шафқат ва меҳрибонликнинг энг юқори  даражасига эришган йўловчилар, Ироқнинг барча буюк халқидан, ҳамда Ироқ ҳукуматидаги хавфсизлик,  макон ва шароитни таъминлаган амалдорлардан айниқса Ироқнинг зиёрат муҳитини, халқ ва икки халқ ўртаисдаги биродарлик муҳитини таъминлаган буюк уламолари ва буюк мутасаддилардан миннатдормиз ва албатта бу миннатдорчиликка арзийдиган иш деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  сиз азиз, ироқлик  биродарлар. ўртадаги юришлар ва Ҳусейний Арбаин зиёратчилар билан бўлган саховатпеша муомалангиз бугунги дунёда тенгсиздир. Арбаин юришининг ўзи тарихда ўхшаши бўлмаганидек, 10 миллионлаб одамларнинг хафсизлиги ва соғлиғини ҳимоя қилиш бугунги хавфсиз дунёда буюк ва ноёб вазифадир деб таъкидладилар.

Сиз ўз ҳатти -ҳаракатингиз ва муносабатларингиз билан исломий қадр-қиммат ва арабча қадр қимматни кўрсатдингиз ва буларнинг барчаси Сайид Ал-Шуҳадо /а/ га муҳаббати учундир. Ҳусейн бин Али /а/га бўлган бу муҳаббат алоҳида нарсадир. Биз ҳеч қаерда, ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганмиз. Умид қиламизки, Аллоҳ талоло бу меҳр -муҳаббатни сизларнинг қалбларингизда кундан-кунга зиёда қилади деб  қўшимча қилдилар Оятуллоҳ Хоманаий.

У киши ўз сўзларида, бугунги кунда бу севги жозибаси кўлами кўплаб мусулмон бўлмаган жамоалар учун Ғазонинг эҳтиросли майдонини ўз ичига олган ҳудудга айланди.  Валҳамдуллиллаҳ деб буюрдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий -қамарий 1446-йилнинг 20-сафар куни (2024-йил 25-август)  дунё шиаларининг 3-имоми  Ҳазра Имом Ҳусейн /а ва унинг содиқ ҳамроҳларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлганларининг- Арбаин ё ўзи қирқинчи куни йиллиги эди.

Шу куни бутун дунёдан жумладан Эроннинг миллионлаб зиёратчилари Арбаин Ҳусейний/а/ маросимида иштирок этиш учун Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига киришди. Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронлари ҳижрий-қамарий 61- йил Муҳарам ойининг 10-куни Карбалода шаҳид бўлганлар.

Ёрлиқ