Эрон ТИВ матбуот котиби: ғалабадан умидсиз бўлган Исроил режими куйдирган ер сиёсатини қабул қилмоқчи
(last modified Sun, 08 Sep 2024 10:30:44 GMT )
сентябр 08, 2024 15:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: ғалабадан умидсиз бўлган Исроил режими куйдирган ер сиёсатини қабул қилмоқчи
    Эрон ТИВ матбуот котиби: ғалабадан умидсиз бўлган Исроил режими куйдирган ер сиёсатини қабул қилмоқчи

Эрон ТИВ матбуот котиби сионистик режим жангариларини ўз лагерлари Турлкарм шаҳридан олиб чиқиб кетилишига тўхталиб, сионистик режими қаршилик ва Фаластин халқи устидан ғалаба қозонишдан ҳафсаласи пир бўлган деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  Х саҳифасида хабарларда Женин лагерига 10 кун ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқининг шимолида жойлашган Тулкарм шаҳрига 4 кун давом этган босқиндан кейин сионистик режимнинг бу икки шаҳардан чекингани маълум қилинди деб ёзди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ғазо бўлгаси ва ҳозирда Ғарбий соҳилнинг шимолий қисмидаги барча шаҳар ва хизмат инфратузилмаларининг хусусан, Женин ва Тулкарм қисмларининг ақлдан озган ҳолда вайрон қилинган тасвирлари  Исроил режимини қаршилик ва Фаластин халқи устидан ғазалаба қозонишга "куйган ер" стратегиясига амал қилишга интилаётганини кўрсатмоқда.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар сионистик режими томонидан Ғарбий Соҳилдаги Ғазо секторида уруш жиноятларининг такрорланишига йўл қўймаслик учун ҳуқуқий, маънавий ва инсонпарварлик бурчларига амал қилиши керак деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ