Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ислом уммати масаласини ҳеч қандай ҳолатда унутмаслик зарур
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий " Ислом умматининг қимматли ўзлигини ҳимоя қилишни зарурий бир амр сифатида баҳолаб, ҳеч қандай ҳолатда Ислом уммати масаласини унутмаслик керак деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари ахборот базасининг хабар қилишича, бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ваҳдат ҳафтасининг бошланиши ва Ҳазрат Расулаллоҳ Муҳаммад /с/ валодат кунлари йиллиги муносабати билан мамлакат сунний бир гуру уламолари, жума имомлари ва илоиҳёт мадрасалари етакчилари билан учрашганида, Ислмо умаатининг қимматли ўзлигини ҳимоя қилишни зарурий бир амр эканлигини ҳамда Ислом бирлигининг аҳамиятини таъкидлаб, ёмон ниятли кимсаларнинг уни бузишга уринишларига ҳам тўхталиб, Ислом уммати масаласини ҳеч қандай ҳолатда унутмаслик зарурлигини буюрдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида Ислом умматининг ўзлиги масаласи миллийликдан ташқари асосий масала бўлиб, географик чегаралар Ислом умматининг ҳақиқати ва ўзлигини ўзгартирмайди деб қўшимча қилдилар.
Мусулмонларни ўзларининг исломий ўзлигига хослигига бефарқ қолдиришга қаратилган душманона ҳаракатларга тўхталиб ўтган, Инқилоб раҳббари мусулмоннинг Ғазода ёки бошқа қисматларда бошқа бир мусулмоннинг азобига бефақрлиги ислом таълимотига зиддир деб эслатдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек сунний мазҳабдаги мусулмонлар уламоларини исломий ўзлик ва Ислом умматига таянишга чақириб, Ислом оламида айниқса Эронда диний тафовутларни кучайтириш учун душманларнинг тарихий режалари ва фаолиятига ишора қилар экан, улар фикрий, тарғибот ва иқтисодий йўллар билан мамлакатимизда ва бошқа исломий минатқада шиа ва суннийликни бир-биридан ажратишга уринмоқда ва турли одамларни бир бирига туҳмат қилишга мажбурлаш каби ҳаракатлар билан ўжарлик ва ихтилофни кучайтиришмоқда деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари бу фитналарга қарши чора ва йўлни бирликка таяниш орқали кўриб чиқиб бирлик масаласи тактика эмас, балки Қуръон усулидир деб маълума қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ислом умматини улуғлашдек муҳим мақсадга эришишни фақат бирлик йўли билан имкони борлиги ҳақида гапириб, бугунги кунда Ғазо бўлгаси ва Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш қатъий фарзлардан бири бўлиб ким бу бурчга итоат этмаса, албатта Аллҳ томонидан сўроқ қилинади деб эълон қилдилар.