Ислом Инқилоби олий раҳбари: Олимпиада ўйинларида қатнашиши Эрон халқининг миллий, сиёсий ва ўзига хослигининг жилваси эди
(last modified 2024-09-17T11:27:59+00:00 )
сентябр 17, 2024 16:27 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: Олимпиада ўйинларида қатнашиши Эрон халқининг миллий, сиёсий ва ўзига хослигининг жилваси эди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: Олимпиада ўйинларида қатнашиши Эрон халқининг миллий, сиёсий ва ўзига хослигининг жилваси эди

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон мамлакатининг қобилиятини порлаши ва " миллий, сиёсий ва диний ўзлиги" нинг намоён бўлишини эронлик спортчиларнинг Олимпия ва паралимпия мусобақаларидаги иштирокининг энг ёрқин натижасидир деб ҳисобладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига кўра, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Олимпия ва Паралимпия карвонининг медал совриндорлари ва бошқа аъзолари билан учрашиб юрт спортчиларинг чиқишларида халқнинг бахту саодати, ор-номуси ва ихтиёр туйғусини кўрсатишига тўхталиб ўз медалларингиз билан эл-юртни хурсанд қилдингиз деб буюрдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий халқрао мусобақадарни жисмоний куч ва спорт маҳорати билан бирга халқларнинг маънавий қуввати ва ўзига бўлган ишончини кўрсатиш учун саҳна сифатида ҳисоблаб, сиз эронлик спортчилар ўзларининг профессионал ва спорт қобилиятларини кўрсатшидан ташқари Фаластин ва Ғазо фарзандларига медллар бериш, ҳижоб ва ҳушёрлик , экспедиция карвонига Имом Атҳар /а/ номини бериш каби мазмунли ҳаракатлар билан Фаластин байроғи билан аксга тушиш орқали миллатнинг ўзига бўлган ишончини ёмон ниятлиларга фош қилдингиз ва маънавий қобилиятингизни, миллий,диний ўзлигингизни намоён қилиб улуғладингиз деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари душманнинг Эрон халқининг " ўзлиги, ҳақиқат ва эътиқодини" бузиб кўрсатишга қаратилган тинимсиз уринишларига ҳам ишора қилиб. улар Эронда диний туйғулар заифлашган деган иддаолар  қилишмоқда,  аммо Эрон қаҳрамони, эҳтимол юз миллионлаб томошибинлар олдида Қуръонни ўқиб, миннатдорилик билан сажда қилганида Эрон миллатининг ҳақиқати ва ўзигша хослиги, унинг эътиқодларига содиқлиги, ва Эрон миллий буюклиги учун саъй -ҳаракталари яққол намоён бўлади ва бундай кўзни қамаштирувчи белгилар эронлик спортиларнинг ишларида яққол намоён бўлди деб изоҳладилар.

Олимпия ва паралимпия мусобақаларинингг ушбу даврида халқаро спортни бошқарадиган мамлакатларни  икки стандартли ва нозолис сиёсати сезиларли эканлигини таъкидлаган Ислом Инқилобиоилй раҳбари  уруш туфайли бир мамлакатда мусобақада қатнашиши тақиқланан вазиятда сионистик режим бир йил давомда 41 минг кишини жумладан минглаб болани оммавий қирғин қилганига қарамай мусобақада ман этилмайди деб қўшимча қилдилар.

Бу икки стандартли ва нохолис сиёсатлар, кўп бора таъкидланганидек, спорт сиёсий эмас, деган иддаодан фарқли улароқ, энг сиёсий мақсадлар спортда амлага оширилаётганини кўрсатади деб аниқлик киритдилар Оятуллуоҳ Хоманаий.

Ислом Инқилоби олий раҳбари  чемпион спортчиларни спорт майдонларидан ташқарида шарафини ҳимоя қилишга чақириб, сизнинг ҳатти-ҳаракатингиз кўпчиликка, ёшларга ўрнак бўлади. Шундай экан сиз халқаро майдонда динга, ахлоққа, диний, сиёсий ва ижтимоий  масъулиятга ҳурматингизни бутун дунёга кўрсатганингиздек иш ва ҳаёт муҳитида ҳам бу муҳим масъулиятни ҳурмат қилишингиз керак деб баён этдилар.

Ёрлиқ