Эроннинг Шариф университети Ғарбий Осиёда етакчи. 3400 та университет иштирокида халқаро дастурлаш танлов ўтказилди
(last modified Tue, 24 Sep 2024 12:55:47 GMT )
сентябр 24, 2024 17:55 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Шариф университети Ғарбий Осиёда етакчи. 3400 та университет иштирокида халқаро дастурлаш танлов ўтказилди
    Эроннинг Шариф университети Ғарбий Осиёда етакчи. 3400 та университет иштирокида халқаро дастурлаш танлов ўтказилди

Эроннинг Шариф технология университетининг жамоаси талабалари дастлаш бўйича халқаро танловда Ғарбий Осиё минтақаси чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Эрон Ислом республикасининг Шариф технология университети жамоаси 15-20 сентябрь кунлари  Қозоғистонда бўлиб ўтган,  ICPC бўйича 48-жаҳон чемпионатида, Ғарбий Осиё минтақасида биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 101 мамлакатдан 3400 та турли университетларнинг 73 мингдан ортиқ талаба беллашди ва ниҳоят энг яхши 141 жамоа жаҳон финалига йўл олди.

Шариф технология университети жамоаси Ғарбий Осиё минтақасининг энг яхши  жамоаси совринини қўлга киритиб, ушбу мусобақа рейтингида Стенфорд, Кембриж, Корнелл, Колумбия, Мичиган, Элленойс ва Мериланд каби  машҳур унивреситлар қаторида юқори ўринларни эгаллади.

Ёрлиқ