Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: Эрон армияси томонидан сионистик режимнинг жазоланиши қонуний ва шаръий эди
(last modified 2024-10-04T12:58:16+00:00 )
октябр 04, 2024 17:58 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугунги жума намози хутбаларида ислом динининг мудофаа қоидалари, ҳамда Ислом республикаси конституцияси ва халқаро қонунлар асосисда, Эрон қуролли кучларининг вампир ва қонхўр сионистик режимни жазолалашдаги ёрқин амалиёти тўлиқ қонуний ва шаръий эди деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Теҳронда бугун жума куни ўқилган диний сиёсий намознинг  улкан ва улуғвор тўпламида,  мусулмонларнинг бирлик ва ҳамжиҳатлигини илоҳий раҳмат ва ҳурматга сазовор бўлиши ва душманлар устидан ғалаба қозониш сабаби сифатида билиб, исломй мудофаа қоидалари, Эрон Ислом республикаси конституцияси ва халқаро қонунларга асосланиб, Эрон  армиясининг қонхўр сионистик режимни жазолаш борасидаги ёрқин ишлари бутунлай қонуний ва шаръий эди. Эрон Ислом республикаси эса бу соҳада ўзини ҳис қилган ҳар қандай вазифасини кечиктирмасдан ва шошмасдан, куч-қудрат, қатиъй ва ғурур билан бажаради деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз хутбаларида душманларнинг бўлиниш учун турли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий сиёсатларига тўхталиб, Эрон халқининг душмани Фаластин, Ливан, Миср, Сурия, Ироқ, Яман ва бошқа исломий давлатларнинг душманидир. Барчча тажовузкор ва бўлувчи буйруқлар битта қўмодонилк марказдан чиқарилмоқда ва унинг ягона фарқи ислом давлатларида қўлланилаётган турли усулларда деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманйи шунингдек биз барча исломий мамлакатларда Афғонистондан Яманга ва Эрондан Ғазо ва Ливангача мудофаа, мустақиллик ва шараф камарини маҳкам боғлаганмиз деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари жума намозининг араб тилида ўқилган иккинчи хутбаларида, сўзларининг бошқа қисмида дунёдаги барча  мусулмон халқларига мурожаат қилиб, хусусан Ливан ва Фаластин халқига хитобан, шаҳид Насруллоҳнинг асли, шахси, руҳи. йўли ва овозини абадий эканлигини тилга олдилар.

Инқилоб раҳбари ёвуз душманнинг Ҳизбуллоҳ ёки Ҳамас, Исломий жиҳод ва Аллоҳ йўлида курашаётган бошқа кучли мужоҳид ташкилотларига жиддий зарар етказа олмаслиги уларнинг тинч аҳолини террор қилиш, вайрон қилиш, бомбардимон қилиш ва ўлдириш, қуролсиз одамларга зарар етказиш каби жиноятларига олиб келган. Душман бу ҳаракатларини ўзининг ғалабаси белгиси сифатида билади, аммо ушбу ҳатти-ҳаракатларнинг натижаси ўнинг шармандали мавжудлигини тарих саҳнасидан йўқ бўлишидир деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг тажовузкор тузум хавфсизлигини сақлашга таянишини бу режимни минтақанинг барча ресурсларини  қўлга киритиш ва ундан фойдаланиш қуролига айлантиришдек ҳалокатли сиёсати учун ниқоб  эканлигига ишора қилиб, йирик глобал можароларда  ва сионистик режимнинг  курашувчиларга нисбатан шафқатсиз ҳатти-ҳаракатлари ана шунадй вазиятга бўлган ҳирс туфайли эканлигини таъкидлаб экан, бу факт кимнингдир ва қайсидир гуруҳ томонидан тажовузкор тузумга қилинган ҳар қандай зарба бутун минтақа ва бутун инсониятга хизмат эканлигини айглатади деб қайд этдилар.

У киши сионистлар ва АҚШнинг  тажовузкор режимининг мавжудлигини кафолатлаш орзусини ёлғон ва имконсиз фантазия сифатида ҳисоблаб, бу сунъий ва сохта режим ёвуз насл-насабга мисол бўла оладики, фақат АҚШ мададини  киритиш орқали ўзини сақлаб қола олди ва бу Аллоҳнинг инояти туфайли узоқ давом этмайди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари, сионист жиноий режими аста -секин Ҳамос ва Ҳизбуллоҳ устидан ҳеч қачон ғалаба қозона олмайди деган худлосага келганига тўхталиб, Ливан ва Фаластиннинг чидамли халқига, жасур курашувчиларига ва сабрли ва миннатдор халқига хитобан: бу гувоҳликлар, ерга тўкиладиган бу қонлар сизнинг ҳаракатингизни  заифлаштирмайди, балки кучлироқ қилади деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари Ғазр секторидаги қаршилик дунёнинг кўзини қамаштирди, исломи динини улуғлади  ва  Ал-Ақсо тўфони, ҳамда Ғазо ва Ливан қаршиликлари бир йиллик курашиши сионистик режимни ўз мавужадлиги ҳақида ьқўрқувга тушишига сабаб бўлганини айтиб  Демак,  Фаластин ва Ливаннинг курашувчилари сионистик режимни 70 йил орқага қайтара олишди деб эслатдилар.

Мазкур маросим  сўнгида Ислом Инқилоби олий раҳбари имомлигида жума намози ва аср намози ҳам қилди.

Ёрлиқ