Эроннинг Ливандаги элчиси: Эрон ҳеч қачон минтақа тақдири АҚШ ва сионистлар томонидан ўзгаришига йўл қўймайди
(last modified 2024-10-05T08:48:08+00:00 )
октябр 05, 2024 13:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ливандаги элчиси: Эрон ҳеч қачон минтақа тақдири АҚШ ва сионистлар томонидан ўзгаришига йўл қўймайди
    Эроннинг Ливандаги элчиси: Эрон ҳеч қачон минтақа тақдири АҚШ ва сионистлар томонидан ўзгаришига йўл қўймайди

Эроннинг Ливандаги элчиси Эрон ТИВ- раҳбарининг сионистик режим ҳужумлари билан бир вақтда Ливан пойтахти Байрутга ташрифини " жасурлик" деб атади.

Ливанда сионистик режимнинг бевосита бошқарувида содир бўлган пейжерларнинг портлаши билан боғлиқ террорчилик ҳодисаси сабаб аввал яраланган Эрон Ислом республикасининг Байрутдаги элчиси Мужтабо Амоний Х ижтимоий тармоғида, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчининг Ливанга ташрифи жасоратли ва қудратли сафар бўлиб, муҳим минтақавий оқибатларига сабаб бўлади деб ёзди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ливандаги элчиси Мужтабо Амоний ўз сўзларида яна шуни таъкидлаш керакки, Эрон ҳар доим қийин вазиятларда Ливан ёнида бўлишини кўрсатиб келган деб таъкидлади.

Эрон мамлакати минтақа тақдирининг АҚШ ва сионистик режим томонидан ўзгаришига ҳеч қачон йўл қўймайди. Келажак қаршилик фронти етакчилигидаги минтақа давлатлари томонидан белгиланади, деб изҳор этди Эроннинг Ливандаги элчиси.

Айтиш керакки, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи 4 октябр куни Ливанга ташриф буюрди. Ироқчи сионистик режим Байрут аэропортида Эроннинг исталган самолётини нишонга олиши билан таҳдид қилган бир пайтда бу шаҳарга борди. У бир кун аввал Ливанга қилган сафари ортидан бугун эрталаб Сурия пойтахти Дамашққа етиб борди.

Ёрлиқ