Эрон ICESCO га Ислом оламининг намунали ўқитувчи мукофотини ташкил қилишни таклиф қилди
(last modified Sun, 06 Oct 2024 09:15:03 GMT )
октябр 06, 2024 14:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ICESCO га Ислом оламининг намунали ўқитувчи мукофотини ташкил қилишни таклиф қилди
    Эрон ICESCO га Ислом оламининг намунали ўқитувчи мукофотини ташкил қилишни таклиф қилди

Эрон Ислом республикаси таълим ш вазири Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) Бош директори биган мулоқотида энг яхши ўқитувчини таништириш ва Ислом олами талабалари иттифоқини тузишни таклиф қилди.

Эрон Ислом Республикаси таълим вазири Алиризо Козимий    ICESCO  - Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Солим Муҳаммад Ал-Моликий билан учрашувида Ислом оламининг энг яхши ўқитувчисини ҳар йили танлаб олиш ва таништириш ҳамда ислом оламининг намунали ўқитувчисини тақдираш механизмини ишлаб чиқиш, ислом дунёси талабалари илмий-маданий иттифоқинии яратиш ва ислом лдунёси талабаларининг илиий-маърифий олимпиадаси каби 3 та таклифни тақдим этди.

Эрон таълим вазири  шунингдек ICESCO  - Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директорини Эронга сафар қилиш ва  Эрн таълим тажрибаси ва тараққиёти билан яқиндан танишишини таклиф қилди.

ICESCO Бош директори Солим Муҳаммад Ал Моликий ҳам Эрон таълим вазирига уни Теҳронга таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдириб,  Эронда бўлиш орқали тез орада Эрон таълим системасининг қимматли тажрибалари билан ташишига умид қилди.

Ёрлиқ