Масъуд Пизишкиён: Эрон ва Россия алоқалари саммий ва стратегикдир
(last modified 2024-10-12T09:22:48+00:00 )
октябр 12, 2024 14:22 Asia/Tashkent
  • Масъуд Пизишкиён: Эрон ва Россия алоқалари саммий ва стратегикдир
    Масъуд Пизишкиён: Эрон ва Россия алоқалари саммий ва стратегикдир

Эрон президенти россиялик ҳамкасби билан учрашувда, икки давлат ўртасидаги қўшма ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлаб, бизнинг Россия билан алоқаларимиз самимий ва стратегикдир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, машҳур туркман шоири Махдумқули Фароғий таваллудиниг 300 йиллиги муносабати билан ўтказилган ““Замон ва цивилизациялар ўзаро алоқаси – тинчлик ва тараққиёт асоси” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида,  Теҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш зарурлигига ишора қилиб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар кенгайиб, мустаҳкамлиниб бормоқда деб айтди.

Масъуд Пизишкиён Эрон ва Россия ўртасида стратегик шериклик ҳужжати имзоланиши тезлашишига умид билдириб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратар экан, умид қиламанки Россияда бўлиб ўтадиган БРИКС - BRIKS саммити чоғида ушбу шартномани якунлаш мумкин деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек  минтақадаги инқирозли вазиятга ҳам тўхталиб, сионистик режим ҳеч қандай халқаро ҳуқуқий ва гуманитар меъёрлар  алоқаларни ҳурмат қилмайди ва минтақадаги вазият тобора кескинлашмоқда. Европа ва АҚШ давлатлари минтақа мамлакатларининг муносабатлари тинчлик асосида давом этишини истамайди деб қўшимча қилди.

Мазкур учрашувда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳам ушбу суҳбатдан мамнунлилиги билдириб, Эрон ва Россия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик биз учун устувор вазифа бўлиб, икки томон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириши жуда яхши амалга оширилмоқда деб маълум қилди.

Эрон президентини  БРИКС саммитида иштирок этишга ва қўшма икки томонлама учрашув ўтказишга таклиф қилган Путин, сўзларининг бошқа қисмида деди: Россия Эрон билан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилади ва бизнинг глобал баҳолаш ва ёндашувларимиз бир хил.

Ёрлиқ