Москва халқаро кўргазмасида Эрон санъат асарлари кўп эътиболарни ўзига тортди
(last modified Tue, 29 Oct 2024 12:38:03 GMT )
октябр 29, 2024 17:38 Asia/Tashkent
  • Москва халқаро кўргазмасида Эрон санъат асарлари кўп эътиболарни ўзига тортди
    Москва халқаро кўргазмасида Эрон санъат асарлари кўп эътиболарни ўзига тортди

Халқаро замонавий санъат кўргазмаси Москвада 50 нафар эронлик рассомнинг асарлари намойиши билан бўлиб ўтди. Ташкилотчиларнинг фикрича бу эронлик рассомларнинг Россия бозорига кириши учун муҳим қадам бўлиши мумкин.

Куни кеча оқшомига қадар Россия пойтахта Москва шаҳрида бўлиб ўтган, 3 кунлик мазкур кўргазмада санъат ва ҳунар ихлосмандлари Эроннинг замонавий санъати билан танишиш имкониятига эга бўлди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Москва шаҳар Cosmoscow  халқаро замонавий санъат кўргазмасида алоҳида бўлим эронлик рассомлар ижодига бағишланган бўлиб,  5 та стендда 59 та расм ва 9 та санъат асари намойиш этилди. Асарлар ҳам Россияга тўртта Эрон галереяси томонидан олиб келинди.

Эроннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Масъуд Аҳмадванд мазкур кўргазмада Эрон асарлари  кенг қабул қилинганига ишора қилиб эронлик рассомлар ўз асарларида  ўзларининг илдизлари, бой тарих ва замонавий маданият йўналишлари билан боғиқ ҳолда миллий ва жаҳон шуҳратига эришдилар деб таъкидлади.

Эрон Ислом респубилкаси санъати ва ҳунарининг кўргамаси Эроннинг Москвадаги элчихонасининг маданий маслаҳатшуви ҳамда Россия ва Эрон ўртасида маданий диалог яратиш соҳасида фоал бўлган  Россиянинг Културинг компанияси кўмагида ўтказилди. 

Бу компания директориҳам, Эрон ва Россияни қурилиш, татбиқ қилиш ва билимларни тарқатиш истаги ўзаро манфаадорлик ва дўстлик, мулоқот ва ҳамкорликка очиқлик каби умумий жиҳатлар кўп, деб қўшимча қилди.