Эрон ТИВ раҳбари: Эрондаги ҳеч бир террорчи Германия томонидан қўллаб- қувватланса ҳам, ҳимояланмаган ва ҳуқуқий дахсизликка эга эмас
-
Эрон ТИВ раҳбари: Эрондаги ҳеч бир террорчи Германия томонидан қўллаб- қувватланса ҳам, ҳимояланмаган ва ҳуқуқий дахсизликка эга эмас
Эрон ТИВ раҳбари мамлакатда " Тундар" террорчи гуруҳи етакчисини қатл этилгани ва Германия ҳукуматининг бу масалага муносабаи ортидан Эронда ҳеч бир террорчи Германия томлнидан қўллаб-қувватланса ҳам ҳимояланмаган ва омонда эмас деб айтди.
"Тундар" яъни " Момоқолдироқ" ёлланма ва террорчи гуруҳининг Эрон халқига қарши йиллар давомида қилган ёвузликлари ва жиноятлари ортидан ушбу террорчи гуруҳ раиси ва Германия фуқаролагигини олган Жамшид Шормаҳд суд жараёнидан ўтиб, 28 октябр Эрон Олий судида суд ҳукмининг якуний тасдиқланиши билан ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Германия ТИВ Эрон Ислом республикасининг муваққат ишлар вакилини " Тундар" террорчи гуруҳи етакчиси Жамшид Шормаҳдга нисбатан ўлим жазоси ижро этилгач чқирди деб хабар қилди.
Германия ҳукуматининг бу ҳаракатига муносабат билдирган Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам немис паспортига эга террорчи жиноятчи у ёқда турсин, ҳеч кимга ҳуқуқий дахлсизлик бермайди ва ҳимоя қилинмайди деб таъкидлади.
Тундар" террорчи гуруҳи етакчиси Жамшид Шормаҳд очиқ ва уялмасдан масжидга /Ҳусейния/ террорчилик ҳужумга раҳбарлик қилган, бу эса 145 нафар бегуоҳ инсон, жумладан аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишига олиб келди. Мазкур ҳужумда 200 нафардан ортиқ одам жароҳатланди. Етарли далиллар ҳам ҳамма кўриб чиқиши учун мавжуд деб изоҳлади Сайид Аббос Ироқчи.
Эрон ТИВ раҳбари Германия ҳукуматидан, психологик ўйинларни яширишни ва ўйнашни тўхтатиши, болалар қотиллари ва террорчиларни қўллаб-қувваташни бас қилиши ва иккиёзламачи инсон ҳуқуқлари шиорлари ортида яширинмаслигини сўраб ҳатто ўз одамларингиз ҳам инсон ҳуқуқлари ҳақидаги манманликларингиз ва даъволарингизни масхара қилади деб қўшимча қилди.
Эрон халқи Германия Саддом режимига берган кимиёвий қуролларини унутмаганлигини эсга келтирган Сайид Аббос Ироқчи, деди:Германия ҳукумати Исроил режимининг давом этаётган геноцидига ҳам шерикдир, чунки Германия Ғазо бўлгасидаги геноцид ва Ливандаги қотиллик учун Исроил режимига иккинчи ҳалокатли қурол етказиб берувчи ҳисобланади .
Эрон ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида " Тундар" террор гуруҳи раисининг қатл этилгани ортидан Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррелнинг интервенсион баёнотига жавобан Европа иккиёзламачилик рамзидир деб эълон қилди.