Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим тажовузкорлигини тўхтатиш учун мамлакатларни сафарбар қилишни таъкидлади
(last modified Thu, 12 Dec 2024 11:51:34 GMT )
декабр 12, 2024 16:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим тажовузкорлигини тўхтатиш учун мамлакатларни сафарбар қилишни таъкидлади
    Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим тажовузкорлигини тўхтатиш учун мамлакатларни сафарбар қилишни таъкидлади

Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим тажовузи ва Сурияни вайрон бўлишини тўхтатиш учун минтақа давлатларини зудлик билан ва самарали сафарбар қилиш ва уларнинг бирлашиш зарурлигига урғу берди.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча оқшомида минтақа давлатларини зудлик билан ва самарали сафарбар этиш ва уларнинг бирлиги сионистик режим тажовузлари ва Сурияни вайрон қилишни тўхтатиш учун зарур эканлигини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  X  ижтимоий тармоғида сионистик режимнинг тажовузи ва Сурияни вайрон қилишига ишора қилиб қуйидагиқча ёзди: сионистик режими Суриядаги деярли барча мудофаа ва фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилди. Бу режим 1974 йилги келишув ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 350-сонли резолюциясини бузган ҳолда, Суриянинг яна кўп ерларини ҳам босиб олди.

Эрон ТИВ раҳбарининг эълонига биноан, сионистик режимнинг Суриядаги тажовузи ҳар қандай ноқонуний тажовузини тўхтатиш учун биринчи навбатда масъул бўлган  БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг тўсиқлари туфайли пассив томошабинга айланган бир пайтда содир бўлмоқда.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари шунингдек бу ҳақда халқаро ҳамжамиятга мурожаати охирида Суряининг қўшнилари, араб ва ислом дунёси, ҳақиқатда қонун устуворлиги БМТ Низомининг асосий тамойиллари ва халқаро ҳуҳуқ ҳақида қайғураётган БМТга аъзо ҳар бир давлат ҳам бефарқ қола олмайди. Сионистик режимнинг тажовузини ва Сурияни вайрон қилишини тўхтатиш учун минтақа давлатларини зудлик билан амарали бирлашиши зарур деб қўшимча қилди.