Эрон ТИВ раҳбари: Башор Асад бизнинг тавсияларимизни тинглашдан бош тортди
(last modified Sat, 21 Dec 2024 13:25:23 GMT )
декабр 21, 2024 18:25 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Башор Асад бизнинг тавсияларимизни тинглашдан бош тортди
    Эрон ТИВ раҳбари: Башор Асад бизнинг тавсияларимизни тинглашдан бош тортди

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Суриядаги ўзгаришларни икки томон ва нуқтаи назардан ўрганиш мумкинлигини айтди.

Саҳоб сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  Мисрнинг "Ал-Ғад" телеканали билан суҳбатда, Суриядаги воқеаларни икки томондан ва икки қарашдан таҳлил қилиш мумкинлигини  таъкидлаб, бир бурчак АҚШ ва сионистик режимнинг минтақа учун катта лойиҳаси бўлиб, ким бошқача фикрда бўлса катта  хато қилади деб маълум қилди.

Ироқчига кўра, АҚШ ва Исроил режими минтақадаги барча давлатларни заифлаширишга интилмоқда. АҚШ-Исроил ўқи сионистик режимга қарши ҳар қандай қаршиликни йўқ қилишга қаратлиган. Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида қаршилик ўқи Исроил режимига қарши оммавий ва қаттиқ ҳужумлар уюштирган бир пайтда бу лойиҳа амалга оширилмоқда деб изоҳлади.

Суриядаги ўзгаришларнинг иккинчи томони  бу мамлакат ҳукуматининг ўз халқи ва мухолифат билан алоқаси масаласидир. Эрон Ислом республикаси Сурия ҳукумати талаби билан терроризмга қарши курашиш мақсадида бу давлатда ҳохзир бўлди ва ҳукуматнинг халқ ва мухолифат билан алоқа  муносабатларига ҳеч қачон аралашмади деб қўшимча қилди Ироқчи.

У шунингдек биз Башор Асадга кўп тавсиялар бердик ва у уларни тинглашдан бош тортди. Биз уни Идлибдаги мухолифат ҳаракати ҳақида огоҳлантиргандик, аммо  Сурия ҳукумати мустақил қарор қабул қилди деб маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари мазкур суҳбатда Исроил режимининг минтақа давлатларига нисбатан тажовузини тилга олар экан, сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Ливандаги урушдаги ҳатти-ҳаракатлари ва бу режимнинг Сурияга қарши тажовузи  Исроилнинг бутун минтақага таҳдиди ҳақидаги Эрон огоҳлантиришларининг тўғрилигини яққол кўрсатмоқда деб аниқлик киритди.