Ислом Инқилоби олий раҳбари: минтақа халқлари минтақа учун яхшироқ келажакни яратадилар
-
Ислом Инқилоби олий раҳбари: минтақа халқлари минтақа учун яхшироқ келажакни яратадилар
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий сионитик режимнинг ҲАМОС ва Ҳизбуллоҳ ҳаракатларини йўқ қилиш мақсадларидан ҳеч бири амалга ошмаганнини айтиб, минтақанинг шарафли халқлари Аллоҳнинг марҳамати билан бадном тузумн йўқ қилади ва минтақанинг эртанги кунини яхшилайди деб таъкидладилар.
Саҳоб сайтининг Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига таяниб хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий етакчиси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун икки олам сайиидаси Ҳазрат Фотима Заҳро-/саломуллоҳи алайҳо/ таввалуд топган йиллиги муносабатида Аҳл Байт /с/ нинг минглаб, шоирлари ва мадҳиягўйлари ҳамда халқнинг турли қатламлари иштирокидаги мажлисда, минтақа муаммолари, жумладан, Сурия масаласи ҳақида баъзи фикрларни билдириб, тартибсизлик яратувчи бир гуруҳ хорижий ҳукуматларнинг ёрдами ва режаси билан Суриянинг ички заиф томонларидан фойдаланиб бу давлатни хаос ва тартибсизиклар томон олиб борди деб изоҳладилар.
АҚШ минтақа мамлакатлари учун икки томонлама режаси, яъни ҳукмронлик билан муроса қиладиган авторитар индивидуал ҳукуматга ҳукмронлик бериш ва агар бунинг имкони бўлмаса мамлакатда тартибсизликларв ва нобарқарорлик яратиш ҳақидаги бир неча кун олдинги сўзларига тўхталиб ўтган Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари дедилар: уларнинг Суриядаги режаси тартибсизлик ва хаос олиб келди. Энди АҚШ, сионистик режими ва уларнинг ҳамроҳларидаги ғалаба ҳисси билан худди шайтон ҳамроҳлари дек беъмани гапларни гапира бошладира.
Инқилоб раҳбари шунингдек АҚШлик бир мулозимнинг " Эронда тарибсизлик келтириб чиқарадиган ҳар қандай кишига ёрдам бериш ва уни қўллаб-қувватлаш" ҳақидаги яширинган сўзларини душманларнинг хом хаёли эканлигини билдириб, аҳмоқлар кабоб ҳиддини сезганга ўхшайди, аммо Эрон халқи АҚШнинг бу соҳадаги ёлланма аскарини қабул қилган ҳар қандай одамни оёқ ости қилади деб буюрдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари минтақа ҳусусисдаги сўзларининг бошқа қисмида сионистик унсурнинг ғалабага даъвоси, мақтаниш ва муболағасига ишора қилиб, бечоралар, қаерда ютуб олдингиз? 40 минг аёл ва болалаларни бомбалар билан қатл этиш, аммо уруш бошида айтган мақсадларингиздан бирига ҳам эриша олмаганингиз ғалабами? ҲАМОСни йўқ қилиб, Ғазодаги маҳбусларингизни озод қилдингизми? Сайид Ҳасан Насруллоҳдек буюк шахс шаҳид бўлганига қарамай, Ливан Ҳизбуллоҳини йўқ қила олдингизми? деб айтдилар.
Инқилоб етакчиси минтақадаги қаршиликни, жумладан Ҳизбуллоҳ, ҲАМОС ва исломий Жиҳодни тирик ва гуллаб -яшнаётганига урғу бериб, сионистларга хитобан: шундай қилиб, сиз ғолиб эмас, балки мағлубсиз, деб эълон қилдилар.
Сурияда сионистларнинг олдинга силжиши ва унга қарши биргина аскарнинг ҳам қаршилик кўрсатмагани ва қаршилик кўрсатмаслиги натжасида унинг ҳудудларини ишғол қилинганини айтган, Хоманаий ҳазратлари бу тўсиқсиз ҳаракат ғалаба эмас, албата, ғайратли ва жасур суриялик ёшлар сизни у ердан ҳайдаб чиқаради деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий шунингек, Эрон Ислом республикасида ёлланма кучлари йўқлиги ҳақида гапириб, Яман, Ҳизбуллоҳ, ҲАМОС ва Исломий Жиҳод иймонлари борлиги учун курашадилар. Эътиқод ва иймон қуввати уларни қаршилик майдонига олиб келди. Эрон тарафидан вакил бўлганлари эмас деб эълон қилдилар.