Евроосиё иқтисодий иттифоқи қандай ташкилот ва Эроннинг аъзолиги нега шунча аҳамиятлидир?
(last modified Wed, 01 Jan 2025 11:43:02 GMT )
Январ 01, 2025 16:43 Asia/Tashkent
  • Евроосиё иқтисодий иттифоқи қандай ташкилот ва Эроннинг аъзолиги нега шунча аҳамиятлидир?
    Евроосиё иқтисодий иттифоқи қандай ташкилот ва Эроннинг аъзолиги нега шунча аҳамиятлидир?

Евроосиё иқтисодий Иттифоқи 2014-йилда тузилди ва 2015-йилда расман ўз ишини бошлади ва Россия, Қозоғистон, Белорус, Арманистон ва Қирғизистн каби 5 та давлатдан иборат ҳукуматлараро иқтисодий иттифоқ саналади.

20 миллион квадрат километр майдон ва 183 миллиондан ортиқ аҳолига эга Евроосиё иқтисодий Иттифоқи минатаадаги жозибадор ва кучли бозор ҳисобланади. Экспертларнинг айтишича, ушбу иттифоққа кўпроқ мақом берадиган нарса эса-Евроосиё минтақасига глобал ўртада эътибордир. Бу эса шуни англатадики, ушбу минтақада ҳукмронлик қилган ҳар қандай давлат глобал коммуникациясининг имтиёзли  шартлари туфайли жаҳон савдосининг муҳим қисмида ҳукмронилк қилади. Ўтган пайшанба кунидан Эрон Ислом республикаси ҳам расман Евроосиё иқтисодий иттифоқининг кузатувчи аъзоси бўлди.

Эроннинг Евроосиё иттифоқида иштироки минтақа иқтисодиётига ёрдам бериш билан бирга, аъзо давлатларнинг ўзаро савдосини янада мустаҳкамлайди деб изоҳламлқда, таҳлилчилар.

Бунгача минтақадаги кўплаб сиёсатчилар ва экспертлар, Эроннинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига бўлишини жуда муҳим деб билишган. Ҳақиқий иқтисодий қобилият ва энергиядан ташқари Эрон Евроосиё иқтисодий иттифоқи  мамлакатлари жозибадор жаҳон бозорлари, жумладан Форс Кўрфази, Ҳиндистон яримороли, ҳинд океанинг шарқий ва жануби-шарқий Осиё мамлакатлари билан боғлашда алмаштириб бўлмас қобилиятга эга.

Шу боис, Эрон Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо келишувининг амалга оширилиши ва ушбу иттифоқда кузутувчи мақомга эга бўлганини бошқа соҳалар, жумладан, транспорт ва транзит, ҳамда энергетика хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги ижобий ҳолат деб ҳисоблайди. Эрон Ислом республикасининг Евроосиё Иқитисодий иттифоқига кузатувчи сифатида расмий аъзо бўлиши билан эронлик иқтисодий фаоллар учун бу итифқининг 800 миллиард долларлик йирик бозорига эшик очилди.