Ислом Инқилоби олий раҳбари: Суриядаги АҚШ базалари суриялик ёшларнинг оёқлари остида бўлади
(last modified Wed, 01 Jan 2025 12:25:48 GMT )
Январ 01, 2025 17:25 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилоб олий етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий зиёратгоҳ ҳимояси ва қаршилик йўлида шаҳид бўлганларнинг айрим оила аъзоларини қабул қилганида, Суриядаги АҚШ базаларнинг суриялик ёшларининг оёқи остида бўлишини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасидан иқтибос келтириб Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун чоршанба куни эрталаб  шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлганлигиинг 5-чи  йиллиги арафасида бу генералнинг оила аъзолари ва  зиёратгоҳни ҳимоя қилишда ва қаршилик йўлида  шаҳид бўлган айрим шаҳидларнинг оила аъзолари билан  учрашганида, Сурия мамлакатидаги АҚШ базаларининг кетма-кет қурилишига тўзхталиб, босқинчилар бир миллатга тегишли ҳудудни тарк этиши керак, акс ҳолда у ҳайдаб чиқарилади, шу боис АҚШ базалари Сурия ёшлари оёғи остида бўлиши аниқ деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий Сурияда тажовузкорларнинг мавжудлиги давом эттириши имконсиз эканлигини тилга олиб, Сурия мамлакати сурияликларга тегишли ва бу мамлакат ҳудуди босқинчилари бир кун келиб ғайратли суриялик ёшларининг кучи олида чекинишга мажбур бўлиши шубҳасиз деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек Сурия халқининг босқинчилар устидан эртами кечми ғалаба қозониши ҳамда Яман, Фаластин ва Ливан қаршиликларнинг давом этишига урғу бериб, Ливан-қаршилик рамзи ва у яраланганга ўхшатса-да, у эгилмайди ва охир-оқибат ғалаба қозонади,  Яман ҳам қаршилик рамзи ва ғолиб бўлади. Худо хохласа, очкўз ва жиноятчи АҚШ бошчилигидаги босқинчи думшанлар минтақа халқидан воз кечишга ва минтақани тарк этишга мажбур бўлади деб эълон қилдилар.

У киши бу учрашувда Ҳож Қосим Сулаймонийнинг айрим шахсияти ва хулқ -атвори хусуиятларини тушунтириб, бу хусусиятлардан сабоқ олиб, шаҳид Сулаймоний мактабининг асосий мақсади, яъни " Ислом ва Қуръонни рўёбга чиқариш" йўналишида ҳаракат қилишимиз керак деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари

 

Зиёратгоҳни ҳимоя қилишда шаҳид бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирган Хоманаий ҳазратлари дедилар: агар ўша пок қонлар бўлмаганида, бугун на зиёратгоҳдан, на қадамжолардан ва на муқаддас маконлардан хабар бўлмас эди.

Инқилоб раҳбари 2000-йилларнинг бошидан бери Афғонистон ва Ироқда АҚШнинг ёвузликларига қарши кураш соҳасида шаҳид Ҳож Қосим Сулаймоний иштирок этганига ҳам ишора қилиб, АҚШнинг бу икки давлатни босиб олишдан асосий мақсади Эрон эди, аммо ўша шарафли ва ростгўй одам АҚШнинг зоҳирий ман-манликлари ва ваҳималаридан  қўрқмай  майдонга кирди. Охир-оқибат бу ишғолгар АҚШнинг мағлубиятига ва бу буюк фитнанинг барбод бўлишига олиб келди деб эслатдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ИШИДи фитнасининг мағлубиятини Ҳож Қосим Сулаймонийнинг майдонда тез, ўз вақтида ва қатъий иштирок этишининг бошқа натижаларидан бири сифатида баҳолаб,такфирий терроризм қаршисида  ироқлик ёшлар том маънода гўё порладилар, аммо шаҳид Сулаймоний ўзининг ташаббускорлиги жасорат, қўрқмаслиги ва қудрати билан минтақатниг ҳаёти ва ўлими боғлиқ бўлган ўша фитнага барҳам беришда беқиёс рол ўйнади деб  қўшимча қилдилар.