Эрон президенти ёрдамчиси: Эронда шиа ва сунний талабалар ўртасида фарқ қўйилмайди
-
Эрон президенти ёрдамчиси: Эронда шиа ва сунний талабалар ўртасида фарқ қўйилмайди
Эрон Ислом республикаси президентининг махсус ёрдамчиси ва этник, диний ва мазҳаби масалалар бўйича кенгаши етакчиси ислом тизимида шиа ва суний талабалар ўртасида фарқ йўқ деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг этник, диний ва мазҳабий ишлари бўйича кенгаши раиси Сайид Маҳмуд Алавий , кеча Эрон шимолидаги Гулистон вилоятидаги Гунбад Ковус шаҳрида диний фанлар талабалари йиғилишида,. Эрон жамияти. хусусан, янги авлод Қуръон ва илоҳий таълимотлардан қанчалик кўп хабардор бўлса, душмналарнинг фитна ва ҳийлаларига нисбатан камроқ зарар кўради деб эълон қилди.
Гунбад Ковус ислом маркази раиси Абдулсот Қарабош ҳам Эрон Ислом республикасининг 14-ҳукуматининг элита ва муносиб суннийларни давлат лавозимларига жалб этиш борасидаги фаолиятини ижобий баҳолар экан, этник гуруҳлар ва динлар элитасининг имкониятларидан лавозимларда фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди.
Эроннинг Губад Ковус ислом маркази раиси ўз сўзларида, Гулистон вилоятида мингта сунний масжид борлигини маълум қилиб, Гунбад Ковус шаҳрида уччинчи даражали таълим олиш учун ушбу вилоятининг сунний диний фанлар талабалари учун ихтисослаштирилган марказ ташкил этилган деб қўшимча қилди.