Ҳазрати Али (а.с) таваллуд айёмлари қутлуғ бўлсин
-
Ҳазрати Али (а.с) таваллуд айёмлари қутлуғ бўлсин
Бугун ҳижрий 1446-йил ражаб ойининг 13, ҳижрий-шамсий 1403 йил 25 дай куни, милодий 2025-йил 14-январга тенг, Амирул Мўминин Али (а.с.) муборак таваллудларининг йиллигидир.
Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (а.с.) ражаб ойининг ўн учинчи куни онаси Фотима бинти Асад учун Каъба девори ёрилиб, шу муқаддас уйга кирганларида дунёга келдилар.
Ҳазрат Имом Али (а.с.) ўсмирлик чоғларида Ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (а.с.) қўлларида катта бўлганлар.
У киши Исломга биринчи бўлиб эътиқод қилган ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) га Ислом динини тарғиб қилишнинг барча босқичларида пайғамбарнинг асосий ёрдамчи бўлган.
Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида Имом Али (р.а.) таваллудларининг ҳар йилги санаси “Оталар куни” деб номланади.Бутун исломий Эрон халқи ҳақиқатда имоматнинг отаси бўлган Имом Али (а.с.) таваллуд кунини нишонлайди.
Эрон телерадиокомпанияси бутун дунё мусулмонлари ва бошқа озодлик изловчиларини Имом Али (а.с.) таваллудларининг йиллиги билан табриклайди.