Эрон Ислом Инқилобининг минтақа ва дунё учун тақдим этган ютуқлари
(last modified Sun, 09 Feb 2025 14:07:02 GMT )
феврал 09, 2025 19:07 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Инқилобининг минтақа ва дунё учун тақдим этган ютуқлари
    Эрон Ислом Инқилобининг минтақа ва дунё учун тақдим этган ютуқлари

Эрон Ислом Инқилобининг оқибатлари ва ютуқлари доимо минтақа ва дунёга ўз таъсирини етказган.

Эрон Ислом Инқилоби 20-асрнинг иккинчи яримидаги энг муҳим ва энг катта Инқилоб ҳисобланади. Инқилоб ғалабаси; Дарҳақиат, бу буюк халқнинг истиқлол ва қадр -қимматга эга бўлиш, зўравон қудратлар ҳукмронлиги остидан чиқиш истагининг амалга ошиши эди.

Дунё икки қудратли блок-  Шарқ ва Ғарб ўртасида бўлиниб кетганда, Эрон халқининг инқилоби на шарқ, на ғарб шиори билан ва Имом Хумайний /р.а/ раҳнамолигида 1357-йил 22 -баҳманда ғалаба қозонди.

22 баҳман; Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги буюк Эрон халқининг энг улуғ тарихий воқеалардан бирини эслатади. Ҳар йили Исломий Эроннинг турли бурчакларидан келганлар 22 баҳманда ажойиб юришда миллионлаб одамлар иштирокида Ислом Инқилоби ва Ислом Инқилоби олий раҳбарининг ғоялари билан ўз аҳдларини янгилайдилар.

Ислом Инқилобининг ғалабаси Эрон халқи тақдирида катта ўзгаришларга сабаб бўлди ва халқларнинг ҳукмронлик ва зўравонлик тузумига қарши курашларида илоҳий қадриятларга асосланган янги инқилобий ғоялар пайдо бўлди. Ислом Инқилоби ғалабаси билан Эрон халқи бузғунчи тарихий қарамликдан ва зўравон кучларнинг хўрловчи ҳукмронлигидан қутулиб, мустақиллик, қадр-қиммат ва барча соҳаларда тараққиёт йўлига тегишли.

Эрон Ислом Инқилоби дунёнинг мазлум халқларига ҳам катта таъсир кўрсатди ва бу исломий уйғониш даражасида ва минтақада АҚШ ва сионистик режимга қарши қаршилик фронтининг шакклланишида катта ўзгаришларга олиб келди. Эрон халқининг Ислом инқилобининг турли саҳналарида жумладан 22 -баҳман юришида онгли ва доимий иштироки ҳам бу хабарни дунёга хусусан АҚШга , Ислом Инқилобининг тинчлантирувчи ижтимоий сармояга эга эканлигинни етказади.

Бу йил / ҳижрий-шамсий 1403-йил22 баҳманда яна намоён бўладиган халқ ва Ислом Инқилоби ҳамроҳилиги барча фатналарга қарамай, Эрон халқи олдида аниқ уфқлар бўлишини кўсататди. 22 баҳман куни буюк Эрон халқининг энг катта тарихий воқеалардан бирини эслатади. Эрон инқилобий халқи ҳар қандай шароитда ҳамиша кўчага чиққан ва инқилоб қадриятларини ҳимоя қилишда ўзининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини бутун дунёга намойиш этган.

Ислом Инқилоби нафақат Эрон халқи ва бошқа мамлакатлар мусулмонлари учун , балки дунёнинг эрксевар халқлари учун ҳам намуна бўлиб хизмат қилди. Шу асосда бу йилги  (1403-йил) 22-баҳманнинг муҳташам юриши ҳам барча  мусулмонлар ва дунёнинг эрксевар инсонлари учун  инқилоб ва  замонавий ислом цивилизациясининг юксак қадрият ва мақсадларини эслатувчи сифатида баҳоланади.

Ўтган 40-йилликда Эроннинг турли сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳарбий жиҳат ва томонлардаги улкан тараққиёти ислом инқилоби ғалабаси ва Ислом Республикасининг барпо этилиши соясида мумкин бўлди.

1357-йил  22-баҳманида Эрон Ислом Инқилобининг ғалабаси Эроннинг бир неча минг йиллик тарихида бурилиш нуқтаи ҳисобланади. Бу инқилоб Эрон жамиятининг тури соҳаларида, жумладан ижтимоий, сиёсий, маданий ва иқтисодий ўзаришларида туб ўзгаришларга сабаб бўлди.

Эрон Ислом Инқилоби бир миллиарддан ортиқ  мусулмонларнинг иштиёқи нигоҳи олдида ягнги хабар тақдим этиш ва дунёнинг мазлум ва озодлик изловчиларни қўллаб-қувватлаш марказини яратиш орқали Ислом оламининг бирлиги ва АҚШ бошчилигдаги глобал такаббурликка қарши туриш йўлини очди ва дунёнинг такаббур ва зўравон одамлари қалбида қўрқув тўлқини яратди.

Эрон Ислом Инқилоби таъсирининг муҳим жиҳтларидан бири, Эрон ташқи сиёсати соҳасида зўравонлик ва такаббурлик билан қарама-қаршикка асосланган янги ва мисли кўрилмаган тенденция ва жараёнларнинг шаклланиши бўлди. Эрон халқи ҳеч қачон душманнинг ўз мақсадларига эришишига йўл қўймаслигини кўрсатиб келган.

Ички жиҳатларда турли хил субъектларнинг бирдамлиги ва жипслигининг кучайиши, илм-фан, иқтисодий ва маданий тараққиётга замин яратилишини Эрон Ислом Инқилобнинг муҳим оқибатлари ва натижалари деб ҳисоблаш мумкин.

Эрн Ислом Инқилоби ҳам, шубҳасиз, ислом оламида АҚШ ва Ғарбнинг ҳаддан ташқари кучларига қарши туришда муваффақиятли ва таъсирли модел бўлиб, бутун дунё мусумонларини диний ва ахлоқий қадриятлариниг аҳамияти ва ўрни тўғрисида ўзларига ишонч ҳосил қилишларига олиб келди.

Эрон Ислом Инқилобинингг Ғарбий Осиё минтақасида эришган муҳим ютуқлардан бири исломий қаршилик  ўқининг самарали ва ўзига хослигини шакллантиришдир. Ислом Инқилобининг шонли ғалабаси Шарқ ва Ғарбнинг барча тенгликларини бузди ва унутилиши утилаётган Фаластин масаласини яна диққат марказига олиб чиқди ва буни мусулмонларнинг асосий мақсадига айлантирди, натижада Фаластин озодлигии ҳақидаги нутқ тезда тарқалди.