Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳунинг беадаб сўзлари минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдиддир
(last modified Tue, 11 Feb 2025 08:41:03 GMT )
феврал 11, 2025 13:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳунинг беадаб сўзлари минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдиддир
    Эрон ТИВ раҳбари: Бинямин Нетаняҳунинг беадаб сўзлари минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдиддир

Эрон ТИВ раҳбари фаластинликларни мажбуран кўчриш ва бошқа жойга жойлаштириш таклифи халқаро ҳуқуқнинг барча тамойили ва стандартлари ҳамда БМТ Низомига зиддир ҳамда сиоинстик режимнинг геноцид ва Фаластинни йўқ қилиш режасини тўлдиради деб айтди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи  кеча БМ Бош котиби Антонио Гуттереш билан телефон орқали суҳбатлашди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу суҳбатда Эрон ТИВ раҳбари, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган бу хавфли фитнага қарши БМТ, хусусан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қатъий ва аниқ позицияни эгаллаши зарулигини таъкидлади.

Фаластинликларни мажбурий кўчириш таклиф қилинаётгани халқаро ҳуқуқнинг барча тамойиллари ва стандартлари ҳамда БМТ Низомини бузади ва аслида сионистик режимнинг геноцид ва Фаластинн йўқ қилиш режасини тўлдилади деб изоҳлади, Эрон ТИВ раҳбари.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  БМТнинг Фаластин халқни ўз ерларидан мажбуран кўчришни назарда тутувчи ҳар қандай режага аниқ қаршилиги эълон қилган ҳолда Фаластин халқининг қонуний  ҳуқуқларни ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, Ғазо бўлгаси аҳолисининг мажбуран кўчирилиши бутунлай рад этилган ва қабул қилиб бўлмайдиган эканлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи шунингдек Арабистон ТИВ раҳбари Амир Файсал Фарҳон билан ҳам суҳбатда АҚШ-сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси аҳолисини мажбуран кўчириш ва уларни бошқа мамлакатларга кўчириш режаси Фаластинни мустамлика сифатида йўқ қилиш режасини якунашга билан мос келди ва бу фитнага қарши туриш ва унга қарши туриш учун халқаро ҳамжамият томонидан қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Аббос Ироқчи сўзларининг бошқа қисмида сионистик режим бош вазирининг Саудия Арабистонида Фаластин давлати барпо этилиши ҳақидаги беадаб сўзларига ҳам тўхталиб, бу сўзларни босқинчи режимнинг мисли кўрилмаган исёни белгиси минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблади.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари ҳам бу давлатнинг Ғазо бўлгасидаги фаластинилкларни бошқа давлатларга мажбуан кўчириш режасига қатъий қаршилик кўрсатишдаги қатъий позициясини таъкидлаб, Эроннинг Ислмо ҳамкорлик ташкилоти вазирлари йиғилишини ўтказиб, бу фитнага ягона позицияни эълон қилиш таклифини қўллаб- қувватлади.