Эрон савдо айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ўсди
(last modified Sat, 15 Feb 2025 13:16:28 GMT )
феврал 15, 2025 18:16 Asia/Tashkent
  • Эрон савдо айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ўсди
    Эрон савдо айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ўсди

Эроннинг қўшни давлатлар билан савдо айирошлаш ҳажми жорий йилнинг 10 ойида қарийб 60 миллиард долларга етди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга ошди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон кончилик ва савдо саноати уйининг савдони ривожлантирниш комияссияси матбуот котиби жорий йилнинг 10 ойида Эрон ва 15 қўшни давлат ўртасида умумий қиймати 59,7 миллиард долларлик 3,5 милион тонннадан ортиқ товар айирбошланган бўлиб, ўтган шу даврга нисбатан оғирлик бўйича 16,2 фоизга, қиймати бўйича эса 19,2 фоизга ошди деб таъкидлади.

Сайид Руҳуллоҳ Латифий Эроннинг қўшни давлатлар билан нонефт савдоси ҳақида гапириб,  2024 йил  21 март кунидан 2025 январ ойининг 20 куни охиригача Эрон билан 15 қўшни давлат ўртасида 59 миллиард 656 миллион 707 минг 995 долларлик 93 миллион 566 минг 462 тона нонефт товарлар айирбошланди. Бу миқдор Эроннинг 10 ойлик ташқи савдо айланмасининг вазндаги 59,2 фоизини ва қийматдаги 57,5 фоизини ташкил қилди деб изоҳлади.  

У шунингдек, Ироқ 10 миллиард 175 миллион 31 минг долларлик харид ва 31 фоизлик ўсиш билан, БАА 5 миллиард 961 миллион 186 минг долларлик  харид билан 12 фоизлик ўсиш билан,   Туркия 5 миллиард 535 миллион 22 минг  долларлик харид ва 43 фоизлик ўсиш билан, Афғонистон 1 миллиард 972 миллион 203 минг доллар харид ва 31 фоизик ўсиш билан,   Покистон 1 миллиард 944 миллион 769 минг долларлик харид ва 16 фоизлик ўсиш билан 10-йилда  Эрон товарларини харид қилган 5 та асосий қўшни мамлакатлардандир.