Фойдаланувчилар саволлари: Эрон неча ёшда?
(last modified Tue, 29 Apr 2025 11:46:26 GMT )
апрел 29, 2025 16:46 Asia/Tashkent
  • Фойдаланувчилар саволлари: Эрон неча ёшда?
    Фойдаланувчилар саволлари: Эрон неча ёшда?

Эрон ҳамиша дунёда цивилизация ва маданият маркази бўлиб келган.

"Эрон" ҳақида гапиранда, мамлакатдан ташқаридаги ном ёдга тушади.  Илдизлари минг йилларга бориб тақаладиган, илк инсоният цивилизациясининг шаклланишига бориб тақаладиган замин. Тахминан 10 000 йил олдин қишлоқ хўжалиги жамиятлари Ганждара ва Зоға каби тепаликарда “ илдиз отадиган бошлаб, Шаҳри сўхта /куйшган шаҳар/, Жирофт, Элом каби илғор цивилизациялар ва ажойиб Аҳамонийлар  империяси юксалишигача Эрон доимо янгилик, маданият ва куч саҳнаси бўлиб келган. Бу замин нафақат биринчи давлат бошқаруви ва ёзув тузумларининг пайдо бўлишига гувоҳ бўлган, балки тарихий тараққиётга қарамай, ўзининг маданий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда жаҳон тарихида ўзига хос ўрин тутади.

Пор тудей сайтининг ушбу фотолавҳасида, археологик далиллар ва тарихий манбаларни кўздан кечириб, биз Эрон тарихига чуқур сайёҳат қилиб, қадимги тупроқлари билан тортиб осмонўпар биноларчга бўлган бу замин ўз ўзига хослигини қандай сақлаб қолганлигини кўрамиз.

Тарихдан олдинги даврлар/милоддан аввалги 8000 йиллар/ 

Неолит даврига оид архелолгик қолдиқлар /милоддан аввалги 9000 йиллар атрофида/ Эрон деҳқончиликнинг даслабки бешикларидан бири бўлганлигини кўрсатади. Кирмоншоҳдаги Ганждара тепалиги ва Қазвин текислигидаги Зоға тепаликлари тахминан 10 000 йил олдин деҳқончилик ва ҳайвонларни хонакилаштиришнинг даслабки далилларини беради. Бу аҳоли пунктлари Эрон маданий хронологиясининг бошланғич нуқтасидир.

Ганждара теппаликлари

 

Куйган шаҳар -шаҳри сўхта /милоддан аввалги 3200 йиллар атрофида/ 

Эроннинг шарқий қисмидаги Систон ва Балучистонда жойлашган куйган шаҳар /шаҳри сўхта/ 5000 йил олдин /милоддан аввалги 3200-йиллар арафасида/ барпо этилган ва милоддан аввалги 1800-йилларчга гуллаб яшнаган. Канализация тизимлари саноат устахоналари ва ҳатто мия жарроҳларини далиллари /энг қадимги мисол/ билан бу илғор шаҳар  ижтимоий ва технологик мураккабликни намойиш этади. " Сунъий кўз" /дунёдаги энг қадимги протез, тахминан милоддан аввалги 2800 йиллар/ ва стол ўйинлари каби топилган артефактлар  бу цивилизациянинг бой маданиятидан далолат беради.

Куйган шаҳар

 

Элом цивилиацияси /милодлан аввалги 2700 йиллар/ 

Эрондаги биринчи уюшган давлатлардан бири бўлган эломийлар милоддан аввалги 2700 йилларда ҳозирги Хўзистон ҳудудида пайдо бўлган. ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Чағозанбил Зигуррот уларнинг меъморчилик маҳоратидан далолат беради ва милоддан аввалги 1250 йилда қурилган. Элом пойтахти Сузада эрамиздан аввалги 4200- йилларда яшаган қатламлар мавжуд бўлиб, уларда Эломгача бўлган лавҳалар каби артефактлар қадимги ёзув тизимларни кўрсатади.

Зигурот Чағозанбил

 

Жирофт цивилизацияси/ милоддан аввалги 2500 йиллар атрофида/ 

Ҳозирги Кирмоншоҳдаги  Жирофт цивилизацияси милоддан аввалги 2500-2200 йилларга гуллаб яшнаган ва минтақанинг савдо ва маданий марказларида бири сифатида танилган. Канордан ва Яҳё  теппаликларида олиб борилган археологик қазишмалар Месопатамия ва Ҳиндистон билан кенг алоқалар борлигини кўрсатувчи номаълум ёзувли тош лавҳалар ва ўйиб ёзилган хлорит идишлар каби ноёб ашёларни топди. баъзилар Шарқ ва Ғарб цивилизациялари ўртасидаги  "йўқолган бўғин" деб атайдиган бу цивилизация қадимги Эроннинг маданий бойлигини янада оширди. 

Жирофт цивилизацияси

 

Аҳамонийлар империяси /милоддан аввалги 550-330 йиллар/

Буюк Куруш ёки Кир томондан асос солинган Аҳамонийлар империяси милоддан аввалги 550-йилларда Эронни сиёсий бирлик сифатида бирлаширди. Милоддан аввалги 518-йилларда қурилган тантанали пойтахт Персеполис ўзининг барелефлари ва муҳташам саройлари билан бу даврнинг рамзи ҳисобланади. Посоргодда мажмуаси, жумладан Кир мақбараси /милоддан аввалги 530-йиллар/ бу империянинг буюклигини ва "Эрон" номининг расмийлаштирилганлигинин кўрсатади/ Эрон яъни қадимги форсча Ориёном яъни арийлар мамлакати деган маънони англатади. 

Персуполис

 

Кейинги давралар

Кейинчалик Парфиялар /Ашкониён/ / милоддан аввалги 247224/ ва Сосонйлар /224-651/ каби империялар бу меросни давом эттирдилар. Бишапур /Сосоний милодий 3-аср/ барелефлари ва Ктесифон /парфия-Сосонийлар пойтахти/каби жойлар Эроннинг қадимий маданий ва сиёсий таъсирини намойиш этади. Ислом даври янги қатламларни олиб келди. масалан Имом Ризо /а/ зиёратгоҳи /милодий 9 асрдан бошлаб/ 

Машҳаддаги Имом Ризо /а/ мақбаралари