Эрон халқи жаҳон ва минтақада мағрур ва ифтихорли халқдир
Эрон Исломий Кенгаши мажлисининг раиси: Эрон халқи жаҳон ва минтақада мағрур ва ифтихорли халқдир
Эрон Исломий Кенгаши мажлисининг раиси Ўрта Шарқдаги мисли кўрилмаган тартибсизликларга қарамасдан Эрон Ислом Жумҳурияти қаҳрамонона руҳия билан барча душманлар баробарида матонат билан турди ва бугунги кунда минтақада ва жаҳонда мағрур ва ифтихорли халқдир, дея изҳор этди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Исломий Кенгаши мажлисининг раиси Али Лорижоний чоршанба оқшоми Муқаддас Қум шаҳрининг Дарвоза Рэй минтақасининг 128 шаҳидини хотирлаш маросимида минтақанинг вазиятини эътиборга олган ҳолда мамлакатнинг ҳарбий ва хавфсизлик потенциаллари кучайтирилиши кераклигини ва минтақа вазияти жаҳон урушидан буён ҳеч вақт бундай хатарли бўлмаганлигини изҳор этди.
Бугунги кунда биз минтақа мамлакатларида ажиб тартибсизлик ва тўполонга дучормиз, Сурия, Ливан, Ироқ, Афғонистон, Покистон ва Ливияда хавфсизлик тартибсизликларига дучормиз, аммо Эрон мужоҳидона руҳияси билан устувор ва мустаҳкам хавфсизликка эга ва биз ҳам бу хавфсизликнинг қадрига етишимиз керак ва ҳам керакли шайликка эга бўлишимиз керак, дея сўзларини давом эттирди Лорижоний.
Бошқалар бизнинг ҳарбий масаламиз ғафлатга учрайди деб тасаввур қилмасликлари учун ядровий ва ракета масалаларида матонат билан туришимиз керак ва ҳар бир мамлакат мудофаа жиҳатидан ўз хавфсизлигини сақлай олиши керак, дея изҳор этди Лорижоний.