Эронлик тадқиқотчининг уй шароитида аниқ Covid ва саратон текшируви учун ихтироси
-
Эронлик тадқиқотчининг уй шароитида аниқ Covid ва саратон текшируви учун ихтироси
Эронлик тадқиқотчи COVID-19 ва саратон касаллигини ташхислаш учун аниқ бу тестни ишлаб чиқди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Комёр Беҳрўзий исмли эроонлик тадқиқотчи арзон биосенсор технологияси кўринишидаги янги воситани тақдим этди, у уй шароитида тез тестларни Covid каби вирусларга нисбатан 100 баравар сезгир қилади.Ушбу диагностика усули, шунингдек, простата саратонини ва септитсемия каби бошқа хавфли касалликларни тезкор текширишни ҳам таъминлайди. Эронлик тадқиқотчи Комёр Беҳрўзий дейди: ушбу оддий, аммо самарали усул ҳозирги диагностика усулларига нисбатан қисқа вақт ичида юқори аниқ натижалар беради.", "Бизнинг тадқиқотимиз арзоноқ ва қулайроқ диагностика воситалари ишлаб чиқиш учун йўл очади, айниқса ресурслар чекланган шароитларда".
Тез синов технологияси ёруқлик билан ўзига хос тарзда реакцияга курашадиган плазмонлик нанопарткуллар деб аталадиган кичик зарралардан фойдаланади. Синовни ўтказиш учун фойдаланувчи биринчи навбатда мембрана устига касаллик билан боғлиқ оқсилларни/масалан, оғиз ёки бурун ёстиғи/ ўз ичига олган суюқлик томчисини қўйиши керак. Томчи қуриганида ҳар қандай касаллик белгилари жигарранг ҳалқага айланади.Кейинги босқичда фойдаланувчи плазмонлик нанозаррачаларни ўз ичига олган иккинчи томчи қўшади.
Беҳрўзий сўзларининг боқша қисмида, деди: агар бу ҳолатда, касаллик белгилари мавжуд бўлса, нанопарткуллар ўзига хос нақшларга тўпланади ва ёруқликнинг мембрана билан ўзаро таъсирини ўзгартиради. Мазкур ўзгаришни яланғоч кўз билан ёки мобил телефондаги сунъий интелект иловаси ёрдамида кузатиш мумкин.