Ислоҳотчи "Ормони Миллий" газетаси: Эрон Ғарбий Осиёда барқарор хавфсизликни таъминлашга интилмоқда
-
Ислоҳотчи \"Ормони Миллий\" газетаси: Эрон Ғарбий Осиёда барқарор хавфсизликни таъминлашга интилмоқда
Эронда нашр этиладиган "Ормони Миллий" газетаси бир мақолада Эроннинг Ғарбий Осиё минтақасида "барқарор хавфсизлик" режасини ўрганиб чиқди.
Эронда нашр этиладиган "Ормони Миллий" газетаси кеча чоп этган мақоласида қуйидагича дейилган: Эрон Ислом Республикаси Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Али Лорижоний лавозимига киришганидан кейин илк хорижий сафари билан Ироқ ва Ливанга борди. 3 кунлик сафар Ғарбий Осиё минтақаси кенг кўламли хавфсизлик муаммолари, жумладан Эрон ва сионистик режим ўртасидаги сўнгги уруш оқибатлар, қаршиликни чеклаш учун Ливан ҳукуматига халқаро босим ва Ироқда чегара ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш зарурати каби кенг кўламли хавфсизлик муаммоларга дуч келаётган бир пайтда бўлиб ўтди.
Бу ўзгаришлар минтақанинг ҳал қилувчи паллада эканини, барқарор барқароликка фақат минтақа давлатлари ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорлик орқали эришиш мумкинлигини кўрсатади. Эрон Исломо республикаси Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби ўз интервюсида Байрут ва Бағдодга сафари боришига тўхталиб, деди: аслида Эрон Ислом республикасининг миллий хавфсизлик стратегияси минтақавий муаммоларга эътибор қарашдир. Бир назария шуки, АҚШ ва сионистик режим бугун биз куч орқали тинчликни хоҳлаймиз, деб очиқ айтмоқда. Бу шуни англатадики, биз ё таслим бўлишмиз ёки жанг қилишимиз керак ва бу фикрлашнинг натижаси минтақанинг бузилишидир. Бунинг амалий мисолини Сурияда кўрамиз. Иккинчи назария шуки, биз барқарор хавфсизликка барча давлатлар кучли бўлган давлатлар иштирокида эришмоқчимиз ва бу назарияга Эрон ҳам амал қилади. Бу назария билан Эрон Ислом республикасининг ҳатти-ҳаракати бошқа маъно касб этади ва минтақкани бузиш ўрнига барқарорликка интиламиз. Бу назарияга мисол қилиб, худди шу сафарда Ироқ билан имзоланган хавфсизлик шартномасидир. Ушбу келишувда биз биргаликда барқарор хавфсизлик муҳитини яратишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенаши котиби сўнгги воқеаларнинг яна бир сабабини душманнинг баъзи бир келишмовчиликлар ёки консерватизм туфайли исломий давлатлар Эронга қараб ҳаракат қилмаслиги ва Эроннинг яккаланиб қолишини ўйлаганликлари эканлигини таъкидлаб, лекин Эрон ортидан исломий давлатлар, ҳукумтлар ва халқлари келди. Албатта, европаликлар АҚШ ва сионистик режим томонига ўтдилар, деб маълум қилди.