Руҳоний: Эрон нефт даромадларидан 20 фойизини захира қилишга муваффақ бўлди
(last modified Thu, 01 Dec 2016 14:10:14 GMT )
декабр 01, 2016 19:10 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурият президенти Эрон давлати барча муаммолар ва мушкилотлар билан бир пайтда, барча фитна- низолар ва нефт нархини бутун жаҳонда пасайганига қарамай, ўзининг нефт даромадларидан 20 фойизини валюта захираларига қўшилган деб қўшимча қилди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Машҳад шаҳрида иккита энг йирик сув билан таъминлаш ва суғориш лойиҳаларини фойдаланишга топшириш маросимида  Эроннинг валюта захираларига нефт даромадларининг 20 фоийзини қўшилиши  Эрон халқи ва давлатни қудратининг далилидир деб айтди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек  Арабистон давлати ўз захираларидан 100 миллиард долларини фойдаланган, бунга илова нефт ишлаб чиқарувчи  барча мамлакталар ҳам  дунёда нефт нархини пасайгани туфайли  ўтган захираларидан фойдаланишга мажбур бўлган ва фақат Эрон ўз валюта захираларини кўпайтиришга муваффақ бўлди деб аниқлик киритди.

Руҳоний куни кеча Венада ўтказилган ОПЕК ташкилоти йиғилишининг сўнги мувафаққиятларидан хурсандчилик изҳор этиб, Эронга қарши барча фитна ва низолар билан бир пайтда,  эндиликда Эрон 2 миллион бушка нефт ва 500 минг бушка газ ишлаб чиқармоқда деб қайд этди.      

Ёрлиқ