Икки эронлик тадқиқотчи билан ҳамкорликда яратилган инсон териси
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97566-Икки_эронлик_тадқиқотчи_билан_ҳамкорликда_яратилган_инсон_териси
Kvinslend университети тадқиқотчилари гуруҳи икки эронлик тадқиқотчи билан ҳамкорликда дунёда биринчи марта лаборатория шароитида тўлиқ инсон терисини ўстиришга муваффақ бўлди.
(last modified 2025-08-26T11:41:24+00:00 )
август 25, 2025 16:16 Asia/Tashkent
  • Икки эронлик тадқиқотчи билан ҳамкорликда яратилган инсон териси
    Икки эронлик тадқиқотчи билан ҳамкорликда яратилган инсон териси

Kvinslend университети тадқиқотчилари гуруҳи икки эронлик тадқиқотчи билан ҳамкорликда дунёда биринчи марта лаборатория шароитида тўлиқ инсон терисини ўстиришга муваффақ бўлди.

Kvinslend университетининг Фрейзер институти тадқиқотчилари илдиз ҳужайралари ёрдамида инсон терисининг қон томирлари, капилярлар, соч фолликуллари, кўп қатламли тўғмалар ва иммун ҳужайраларидан иборат версиясини яратишди. Меҳр ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Metro North Health компанияси билан ҳамкорликда ушбу тадқиқотни олиб борган доктор Аббос Шафеъий дейди: олти йилдан бери ишлаб чиқарилган ушбу тери модели тери трансплантацияси,  яраларни даволаш ва тадқиқотни тери касалликларига айлантирмоқда "Бу эса дкнёдаги ҳақиқий инсон терисига ишлаб чиқилган энг ўхшаш модели бўлиб, касалликларни ўрганиш ва даволаш учулларини аниқроқ синаб кўриш имконини беради.

Доктор Шафеъийнинг сўзларига кўра, илдиз ҳужайраларини ўрганиш бўйича сўнгги тадқиқотчиларга терининг 3D лаборатория моделларни яратиш имконини берди. Улар инсон тери ҳужайратларига қайта дастурлаштирдилар., кейинчалик улар терининг ҳар қандай лаборатория моделига айлантириши мумкин. Кейин улар илдиз ҳужайраларини лаборатория идишларига жойлаштирдилар ва уларни тери органоидлари деб аталадиган терининг минятура версиясига ўстиришди. Лойиҳанинг яна бир фаол тадқиқотчиси, профессор Киёраш Хусрав Теҳронийнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқарилган тери терини пайвандлашни сезиларли даражада яхшилаши ва псориаз, атопик дерматит, склеродерма ва бошқа генетик касалликлар каби ялиғланишли тери касалликларини даволашни яхшилаши мумкин.

Тери трансплантацияси оғир яралар ва куйишларни даволаш учун ишлатилади, аммо уларнинг самарадорлиги чекланган бўлиши мумкин ва инъекция хавфи юқори. Ушбу тери модели бизга ушбу муолажалар, ҳамда яраларни даволаш, регенатив тиббиёт ва аниқ дерматологияда қўшимча ютуқларга эришишга имкон беради, деб қўшимча қилди у.