Эроннинг қайси университетлари чет эллик талабаларни қабул қилади?
-
Эроннинг қайси университетлари чет эллик талабаларни қабул қилади?
Цивилизация,илм-фан ва бой тарихга эга бўлган Эрон бугунги кунда халқаро талабалар учун энг жозибали таълим масканларидан бирига айланган.
Эронда икки асосий шаклида амалга оширилади, стипендия ва стипедиясиз талабалар Эрон университетларида ўқиш тўловсиз ўқишлари ва бепул ётоқхона, тиббий суғурта ва яшаш харажатлари каби имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Мазкур стипендиялар Эрон элчихоналари, маданий муасасалари, университетлар, халқаро илмий шартномалар ва Эрон Фан вазирлиги ва бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик орқали тақдим этилади. Эрон университларига кириш учун номзодлар умумий ва махсус талабаларга жавоб беришлари керак. Умумий шартларга ҳеч қандай қонуний чекловларнинг йўқиги, Эрон вакили томонидан мувофиқликни текшириш ва жисмоний ва руҳий саломатлик сертификатни тақдим этиш киради. Муяйан талабалар, шунингдек, жорий академик малака, тегишли GPA, университетдан қабул қилиш ва ҳар бир таълим даражаси учун ёш чекловларга риоя қилишни ўз ичига олади.Эронда олдинги даражаларни тамомлаган талабалар ёш чегарасидан озод қилинади.Эрон университетларида таълим форс тилида олиб борилганлиги сабабли чет эллик талаба бу тилни яхши билишлари керак. "Форс тилини ўқитиш халқаро маркази" каби нуфузли таълим марказлари Эрон, тил, адабиёт, санъати ва маданияти соҳасида турли курсларни таклиф этиб, таълимдан ташқари тажриба орттиришади.
Теҳрон университети Эрондаги энг қадимий университетларидан бири ва Ғарбий Осиёдаги энг нуфузли университети бўлиб, мамлакатдаги энг яхши таълим марказларидан бири ҳисобланади. Теҳрон тиббиёт фанлари университети , шунингдек, ҳар йили бир қанча хорижий талабаларни қабул қиладиган Эрондаги иккинчи тиббий таълим марказдир. Эълон қилинган маълумотларга кўра. Теҳрон университетларида 1000 га яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда, уларнинг қарйиб 66 фоизи эркаклар ва 34 фоизи эса аёллардир. Машҳад шаҳри ва унинг Фирдавсий университети бу рўйхатда иккинчи зринда. Ч\ет эллик талабалар сони кўп бўлган яна бир университети Теҳрондаги Аз-Заҳро университетдир. Аз-Заҳро университети қизлар учун мўлжалланган ва фақат қиз талабаларни қабул қилади. Қум эса дунёдаги ислом динининг энг муҳим марказларидан бири бўлиб, кўплаб мактабар, семинариялар ва тадқиқот марказлари мавжуд. Аксарият Эрон университетлари хорижлик талабаларни қабул қилади.