Эрон парламенти Американинг санкцияларига аксиламал кўрсатди
(last modified Fri, 02 Dec 2016 14:15:08 GMT )
декабр 02, 2016 19:15 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти Американинг  санкцияларига аксиламал кўрсатди

Эрон парламенти Американинг бир томонлама Эронга қарши санкцияларни давом эттиришига аксиламал кўрсатди

Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси вакиллари АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни давом эттириш  қарорига қарши аксиламал кўрсатиш ва жиддий жавоб беришни таъкидлашди.

Америка Вакиллар палатаси ва Сенатида Эронга қарши ўн йиллик санкцияларни давом эттириш тасдиқ этилгани ортидан Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси спикери Саййид Ҳусейн Нақавий Ҳусейний деди: Америка Сенатининг Эронга санкцияларни давом эттиришга оид қарори "Баржом" келишувини очиқ-ойдин бузиш ҳисобланади.

Пайшанба куни Америка Сенати 99 овоз билан Эронга қарши санкцияларни давом эттириш қарорини тасдиқлади. Ундан олдин Америка Вакиллар палатаси ҳам ушбу қонунни аксарият овоз билан тасдиқлаган эди.

Ёрлиқ