Эрон мамлакати- нефт ва газ саноатидаги хорижий инвесторлар учун жозибадор жой
-
Эрон мамлакати- нефт ва газ саноатидаги хорижий инвесторлар учун жозибадор жой
Эрон дунёдаги энг йирик нефт ва газ заҳираларига эга ва стратегик энергия маркази сифатида танилган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, дунёда тасдиқланган хом нефт захиралари бўйича тўртинчи ва табиий газ захиралари бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Эрон мамлакати энергетика соҳасида иштирок этиш истагида бўлган хорижий сармоядорлар учун мислсиз имкониятларни тақдим этади. Эроннинг тасдиқланган нефт захиралари 155 миллиард баррелга баҳоланган, бу эса дунёдаги жами нефт захираларининг тахминан 10 фоизини ташкил қилади.Шунингдек Эроннинг табиий газ захиралари қарйиб 34 триллион куб метрни ташкил этиб, дунёда Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Мазкур улкан ресурсларга қарамай, кўплаб нефт ва газ конлари ҳали ҳам ўзлаштирилмаган ёки очилмаган бўлиб, бу хорижий инвесторлар учун юқори ўсиш салоҳиятига эга бўлган қидирув, ишлаб чиқиш ва қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиш учун ноёб имкониятдир.
Эрон ҳукумати нефт ва газ саноатини жонлантиш учун хорижий сармояларни жалб қилишга устувор аҳамият берди. Чет эл иштирокини осонлаштириш сиёсатини амалга ошириш орқали Эрон солиқ имтиёзлари, божхона чегирмалари ва кафолатланган капитал репратацияси каби рақобатбардош имтиёзларни таклиф қилади. Эрон нефт контрактлари (IPC) доираси рентабеллик ва рискларни бошқариш ўртасида тўғри мувозанатни таъминловчи хорижий инвесторлар учун шаффоф ва мослашувчан шароитларни тақдим этади.
Инвесторлар Эрондаги нефт ва газ қиймат занжирининг турли қисмларида иштирок этишлари мумкин. Жумладан: Юқори оқимдаги ҳаракатлар- қуруқлик ва денгиз конларида нефт ва газни қидириш, бурғулаш ва қазиб олиш. Оралиқ операция - қувурлар, омборхоналар ва транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш / Пастки оқим лойиҳалари- қайта ишлаш, нефт-кимииё ишлаб чиқариш ва тарқатиш тармоқлари.