Эрон президенти: Эрон мамлакати ҳар доим тарих бўронларига қарши турган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97822-Эрон_президенти_Эрон_мамлакати_ҳар_доим_тарих_бўронларига_қарши_турган
Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида дунёдаги энг қадимий узлуксиз цивилизация бўлган Эрон ҳамиша тарих бўронларига қарши собит турган , деб айди.
(last modified 2025-09-25T16:00:27+00:00 )
сентябр 25, 2025 18:07 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон мамлакати ҳар доим тарих бўронларига қарши турган
    Эрон президенти: Эрон мамлакати ҳар доим тарих бўронларига қарши турган

Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида дунёдаги энг қадимий узлуксиз цивилизация бўлган Эрон ҳамиша тарих бўронларига қарши собит турган , деб айди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Масъуд Пизишкиён, кеча БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаганиқда деди: Эрон халқи ўзининг буюк руҳий, маънавий , азалий иродаси билан босқинчиларга бош эгмаслигини қайта-қайта исботлаб, бугун ўз эътиқоди ва миллий бирлиги қудратига таяниб, босқинчиларга қарши тик турибди.

 У шунингдек  12 куник муқаддас мудофаа даврида Эроннинг ватанпарвар ва жасур халқи босқчинчиларнинг нафспарастларининг алданиб ҳисоб-китобларини фош қилди. Эрон душманлари беихтиёр ва билмасдан эронликлар муқаддас миллий биригини мустаҳкамладилар.Эрон халқи энг оғир, энг узоқ аа энг қийин иқтисодий санкциялар, психологик ва ОАВ уруши, бўлиниш йўлидаги тинимсиз саъй ҳаракатларга қарамай, ўз тупроғида илк ўқ отилиши биланоқ ўзининг жасур қуролли -кучларини қўллаб -қувватлади, бугун ҳам ўз шаҳидларининг қонини эъзозлаб келмоқда, деб қўшимча қилди.

Қарйиб икки йиллик геноцид, оммавий очарчилик ва босиб олинган ҳудудларда апартеиднинг давом этиши ва қўшниларга тажовуз ортидан, "Буюк Исроил" деган бемаъни ва алданган режаси бу режимнинг энг юқори даражалари томонидан уялмасдан илгари сурилмоқда. Ушбу режа минтақага кўплаб ҳудудларни  қамраб олади. Бу харитада сионистик режимнинг яқинда бош вазири томонидан тасдиқланган ҳақиқий мақсад ва ниятлари кўрсатилган. Бу режимнинг тажовузкор ниятларидан дунёда ҳеч ким хавфсиз эмас, деб эълон қилди Пизишкиён.

Эрон Ислом Республикаси президенти нутқининг бошқа қисмида, ўтан ҳафта Европанинг 3 давлати, ўн йиллик хиёнат ва кейинчалик ҳарбий тажовузини қўллаб-қувватлаган ҳолда Эроннинг мағрур халқини тиз чўктира олмаганидан сўнг, АҚШнинг буйруғи билан улар Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши бекор қилинган резолюцияларини босим, зўравонлик мажбурлаш ва очиқдан-очиқ суиистеъмол қилиш орқали тиклашга ҳаракат қиилишди. Бу йўлда улар виждондан воз кечиб, қонуний талаблари четлаб ўтишди. АҚШнинг Комплекс ҳарактлар режасидан чиқишига жавобан Эроннинг қонуний компенсация чораларини ва Европанинг тўлиқ муваффақиятсизлиги ва ночорлигини "қўпол бузилиш" сифатида кўрсатишди, ўзларини "келишувнинг яхши тасдиқланган томон" сифатида ёлғон кўрсатишди  ва Эроннинг ҳалол саъй-ҳаракатларини етарлича баҳолашди ва буларнинг барчаси ўзлари кўп томонлама дипломатиянинг энг катта ютуғи деб ҳисоблаган келишувни бузиш эди.  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг айрим аъзолари ҳам қарши чиққан бу ноқонуний ҳаракат халқаро қонунийликка эга эмас ва халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланмайди, деб маълум қилди.

Пизишкиён ўз сўзларида, Эрон тинчлик ва барқарорликни олқишлайди. Минтақанинг ва дунёнинг келажаги ҳамкорлик, ишонч ва умумий ривожланиш асосида шаклланиши керак, деб ҳисоблаймиз.   Яна бир бор ушбу форумда эълон қиламанки, Эрон ҳеч қачон ядровий бомба яратишга интилмаган ва бундай қилмайди ҳам. Биз ядро қуролга интилмаяпмиз ва бу диний эътиқод ва раҳбариятнинг фатвоси, натижада биз оммавий қирғин қуролни ҳеч қандай тарзда қидирмаяпмиз ва изламаймиз ҳам, деб аниқлик киритди.