Нима учун Эрон Ислом Республикаси ядро саноати ютуқларини сақлаб қолишга урғу беради?
-
Нима учун Эрон Ислом Республикаси ядро саноати ютуқларини сақлаб қолишга урғу беради?
Якшанба куни -2 нобярь Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат ядро саноатининг юқори даражали менежерлари билан учрашувида деди: Атом майдонининг турлича ва ғайриинсоний оқибатларининг фақат бир қисми бомба ишлаб чиқаришдир, бу саноатнинг қолган қисми эса инсониятнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти ўз сўзларида Эроннинг бу саноатни кенгайтириш нияти ва қатъияти қурол ишлаб чиқариш эмас, балки халқнинг эҳтиёжларига жавоб бериш ва мамлакат фаровонлигини оширишдир, деб изхоҳлади.
Эрон атом саноати ютуқларини асраб авайлашга доимо урғу бериб келади, чунки бу саноатни халқнинг асосий эҳтиёжларини қондириш, миллий фаровонлик ва илмий -техник мустақилликка эришиш воситаси деб билади. Эрон ядро саноатининг аксарияти жумладан соғлиқни сақлаш, даволаш ва радиофармацевтика ишлаб чиқариш соҳалари халқ саломатлиги ва фаровонлигига хизмат қилади. Ушбу технология касалликлар. хусусан, саратон касалликларини ташхислаш ва даволашда муҳим рол ўйнайди ва Эрон радиофармаценвтика ишлаб чиқаришда сезиларли ютуқларга эришди. Уранни бойитиш Эрон олиаларининг энг муҳим ютуқаридан биридир. АҚШ ва Ғарбга алоқадор хорижий ОАВ нинг нохолис тарғиботларида улар Эрон ядро саноатининг мақсади бомба ясаш эканлигини ёлғон таъкидлашмоқда. Эрон эса бу технологиядан тинч мақсадларга фойдалишга урғу берган. Эрондаги ядро саноати тиббий ва иқтисодий соҳаларда кенг қўлланилган бўлиб, соғлиқни сақлаш, миллий ўзини ўзи таъминлаш ва барқарор ривожланишни рағбатлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Эрон ўззининг илмий ва гуманитар ютуқларини намойиш этиш орқали Ғарб матбуотидаги нотўғри имиджни тузатишга ҳаракат қилмоқда. Бу саноат нафақат илмий тарақиёт рамзи, балки Эрон миллий ўзига хослигининг бир қисмидир. Атом саноатининг энг муҳим иқтисодий иловалари барқарор электр энергиясини таъминлаш ва қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни камайтириш учун Бушер ва Эроннинг бошқа ҳудудларида Россия билан ҳамкорликда янги электр станциясини қуришдир.
Эрон ёқилғи айланишининг барча босқичларини, яъни қазиб олиш, бойитишдан тортиб ёқилғи ишлаб чиқаришгача маҳаллийлаштиришга муваффақ бўлди, бу эса харажатларини ва ташқи қарамликни қисқартирди.
Эрон мамлакати ядро саноатни мамлакат фаровонлиги саломатлиги ва барқарор ривожланишга, шунингдек, миллий тараққиётга, халқнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва дунёда илмий мавқеини қарор топтиришга хизмат қилувчи миллий бойлик сифатида билади. Уранни бойитиш ва ядровий ёниғи циклини маҳаллийлаштириш Эроннинг ўзини-ўзи таъминлаши ва хориижй босимлар қаршисида миллий тараққиётнинг рамзи ҳисобланади.