Россия матбуоти :Эроннинг ҳарбий салоҳияти АҚШ ҳарбий кемалари учун даҳшатли тушга айланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98648-Россия_матбуоти_Эроннинг_ҳарбий_салоҳияти_АҚШ_ҳарбий_кемалари_учун_даҳшатли_тушга_айланди
Россия оммавий ахборот воситаларидан бири Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий салоҳияти АҚШ ҳарбий кемалари учун ҳақиқий даҳшатга айланганини қайд этди.
(last modified 2026-01-31T06:58:43+00:00 )
Январ 31, 2026 10:31 Asia/Tashkent
  • Россия матбуоти :Эроннинг ҳарбий салоҳияти АҚШ ҳарбий кемалари учун даҳшатли тушга айланди
    Россия матбуоти :Эроннинг ҳарбий салоҳияти АҚШ ҳарбий кемалари учун даҳшатли тушга айланди

Россия оммавий ахборот воситаларидан бири Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий салоҳияти АҚШ ҳарбий кемалари учун ҳақиқий даҳшатга айланганини қайд этди.

Россиянинг «Российская газета» нашри жума куни чоп этилган мақоласида минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ва АҚШнинг Эронга қарши таҳдидларига тўхталиб, шундай деб ёзди: Эрон баллистик ракеталардан ташқари, учувчисиз учиш аппаратлари, кемаларга қарши ракеталар ва торпеда ташувчи тезкор қайиқларга эга бўлиб, булар Форс кўрфази сувларида АҚШ ҳарбий кемалари учун ҳақиқий даҳшатли сценарийга айланиши мумкин.

Мақолада муаллиф Аксём Макаричевнинг ёзишича, ҳарбий экспертлар Эрон ихтиёрида ўрта масофали баллистик ракеталар жуда катта миқдорда мавжудлигини баҳоламоқда. Таъкидланишича, Эрон ракеталари бутун Ғарбий Осиё ҳудудини қамраб олиш қудратига эга бўлиб, сионистик режимга зарба бериш имкониятини ҳам сақлаб қолмоқда. Россиялик таҳлилчига кўра, Эрон қурол-яроқ захирасида АҚШ ҳарбий базаларини Форс кўрфазида, шунингдек Ҳурмуз бўғозидаги ҳарбий кемаларни нишонга олишга қодир ракеталар мавжуд.

Россия дипломати: Эрон бугун таҳдидларга қарши туришга янада тайёр

Шу билан бирга, Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Василий Небензя жума куни «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида шундай деди: Эрон бугун ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга олдингидан ҳам кўра тайёрроқ.