Эронлик тадқиқотчилар фундаментал физика бўйича жаҳон мукофоти ғолиблари сафида
-
Эронлик тадқиқотчилар фундаментал физика бўйича жаҳон мукофоти ғолиблари сафида
Эронлик тадқиқотчилар фундаментал физика бўйича жаҳон мукофоти ғолиблари қаторига кирди.
2025 йил учун фундаментал физика соҳасидаги нуфузли Breakthrough мукофоти Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти (CERN)даги CMS халқаро ҳамкорлигига топширилди. Pars Today хабар беришича, ушбу жаҳон мукофоти табиат тузилишини энг кичик миқёсларда чуқурроқ англашга олиб келган нодир жараёнларни ўрганиш борасидаги ушбу илмий ҳамкорликнинг юксак ютуқларини эътироф этиш мақсадида тақдим этилди.
Шу муносабат билан, Эрон Фундаментал фанлар тадқиқот институти ҳузуридаги Заррачалар ва тезлатгичлар тадқиқот маркази олимлари CMS ҳамкорлигининг фаол аъзолари сифатида ушбу нуфузли халқаро мукофотни қўлга киритганлар сафига кирдилар. Бу муваффақият дунёдаги энг илғор илмий лабораториялардан бирида CMS Эрон жамоаси аъзоларининг кўп йиллик узлуксиз илмий, техник ва ижроий саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Эрон илдиз (ствол) ҳужайралари соҳасида жаҳонда қандай мавқега эга?