Табриз ва Шарқий Озарбайжон вилояти аҳолисидан минглаб нафар бугун Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98768-Табриз_ва_Шарқий_Озарбайжон_вилояти_аҳолисидан_минглаб_нафар_бугун_Ислом_инқилоби_раҳбари_билан_учрашди
Табриз ва Шарқий Озарбайжон вилояти аҳолисидан минглаб нафар бугун Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди.
(last modified 2026-02-18T05:32:28+00:00 )
феврал 17, 2026 14:28 Asia/Tashkent
  • Табриз ва Шарқий Озарбайжон вилояти аҳолисидан минглаб нафар бугун Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди
    Табриз ва Шарқий Озарбайжон вилояти аҳолисидан минглаб нафар бугун Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди

Табриз ва Шарқий Озарбайжон вилояти аҳолисидан минглаб нафар бугун Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди.

Ушбу учрашувда Ислом инқилоби Олий Раҳбари яқиндаги таҳдид ва даъволарга ишора қилиб, Трамп Америка армиясини дунёнинг энг кучли армияси деб ҳисоблаши ҳақида гапириб: "Дунёнинг энг кучли армияси ҳам баъзан шундай шапалоқ ейиши мумкинки, ўрнидан тура олмайди", дедилар.

" Ислом инқилоби раҳбари Америка ҳаркати, яъни Эрон томон ҳарбий кема жўнатиш таҳдиди ҳақида шундай деди: "Албатта ҳарбий кема хавфли восита, аммо ундан ҳам хавфлироғи — бу кемани денгиз тубига жўната оладиган қуролдир."

Ислом инқилоби раҳбари ўз сўзларининг бир қисмида АҚШнинг кўплаб иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммоларини Америка империясининг таназзул ва йўқ бўлиб бориш жараёнининг белгилари деб атади ва шундай деди: "Американинг биз билан муаммоси шундаки, у Эронни ютмоқчи, аммо Эрон халқи ва Ислом Республикаси уларнинг мақсадига эришишга тўсқинлик қилмоқда."

Олий раҳбар яна ушбу учрашувда «халқнинг 12 кунлик урушдаги ғалабаси», «Ди ойидаги муҳим ва оғир фитнани барбод этиш» ҳамда «халқнинг 22 Ди ва 22 Баҳмандаги иккита буюк маросимдаги иштироки»ни азиз Эрон халқининг қудрати ва тириклиги белгилари сифатида санаб, «тайёргарлик, ҳушёрлик ва миллий иттифоқ»ни сақлаш ва мустаҳкамлашга таъкидладилар.