Афғонистон ва Ўзбекистон чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга интилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98760-Афғонистон_ва_Ўзбекистон_чегара_хавфсизлигини_мустаҳкамлашга_интилмоқда
Афғонистон ва Ўзбекистон расмийлари икки мамлакат ўртасидаги умумий чегара хавфсизлигини кучайтириш масаласида келишиб олди.
(last modified 2026-02-18T05:32:28+00:00 )
феврал 17, 2026 09:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Ўзбекистон чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга интилмоқда
    Афғонистон ва Ўзбекистон чегара хавфсизлигини мустаҳкамлашга интилмоқда

Афғонистон ва Ўзбекистон расмийлари икки мамлакат ўртасидаги умумий чегара хавфсизлигини кучайтириш масаласида келишиб олди.

"Pars Today" хабар берганидек, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Афғонистон чегара полицияси ва Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари учрашувида икки томонлама чегара хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистон чегара полицияси ҳарбий масъули Мавлавӣ Абдулманон Ҳассон қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик зарурлигига эътибор қаратиб, Афғонистон чегара полицияси хавфсизликни таъминлаш ва ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш борасида жиддий эканини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда икки мамлакат фуқаролари учун чегара ҳудудларида зарур қулайликлар яратиш, қўшма бозорда савдогарлар учун имкониятларни кенгайтириш ва турли хил контрабандага қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Аҳмадов эса Афғонистон билан чегара масалаларида ҳамкорликни янада оширишга тайёр эканини билдирди.

Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш масаласи кўтарилаётган бир пайтда, аввалроқ Афғонистон-Тожикистон чегараси беқарорлик ва инқироз ўчоғи деб аталган эди.

Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан умумий чегараларидаги хавфсизлик вазиятидан бир неча бор хавотир билдирган, аммо Афғонистон расмийлари қўшни ва минтақа давлатларига Афғонистон ҳудудидан ҳеч қандай таҳдид йўқлигини таъкидламоқда.