Эрон ТИВ раҳбари: Форс Кўрфазидаги нотинчлик душман тажовузарининг ҳосилидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99072-Эрон_ТИВ_раҳбари_Форс_Кўрфазидаги_нотинчлик_душман_тажовузарининг_ҳосилидир
Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатларида Рамазон урушига тегишли сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.
(last modified 2026-03-25T13:09:38+00:00 )
март 25, 2026 17:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари:  Форс Кўрфазидаги нотинчлик душман тажовузарининг ҳосилидир
    Эрон ТИВ раҳбари: Форс Кўрфазидаги нотинчлик душман тажовузарининг ҳосилидир

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатларида Рамазон урушига тегишли сўнгги ўзгаришлар юзасидан фикр алмашдилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ироқчи ва Хитой ТИВ раҳбари Ванг И  телефон орқали суҳбатларида  минтақа ўзгаришлари ва  АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши ҳужумлари оқибатлари хусусида суҳбатлашдилар. Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда   минтақада ҳозирги вазиятнинг асли сабабчиси бўлган АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузлари ва жиноятларини шарҳлаб,  барча мақсадларига эришиши ва бу тажовузлардан душманни пушаймон қилишигача Эроннинг ўз сарзамини , мустақиллиги ва яхлитлигнии ҳимоя қилишда давом этишини эълон қилди.

Ироқчи шунингдек  Ҳурмуз бўғози вазиятиини минтақадаги умумий вазиятдан ажратиш мумкин эмаслигига ҳам тўхталиб,  Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозига юклатилган нотинчликлар  АҚШ ва сионистик режимни Эронга қарши тажовузларининг ҳосилидир ва  Эрон томонидан кўриб чиқилган  чора тадбирлар ҳам Халқаро ҳуқуқ асосида ва Эрон миллий ҳокимияти ва яхлитлигини ҳимоя қилиш доирасида ҳамда  Эронга қарши тажовузкорлик ҳаракатларини ижро этиш учун  душманларнинг бу сув йўлагидан суиистеъмол қилишни олдини олишга қаратилган деб изоҳлади.

Суҳбатда Хитой ТИВ раҳбари Ванг И ҳам яна бир бор  Пекин ҳукуматининг  АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузлари ҳамда Эрон сарзаминлари, ҳокимияти ва яхлитлигини бузишни қоралашга қаратилганлигини таъкидлади ва Эрон ва Хитой ўртасидаги яхши алоқларага  ҳам ишора қилиб, деди: Пекин ҳукумати  Халқаро арсаларда зўравонлик ҳаракатларни тўхтатилиши ва  ихтилофларни ҳал қилиш учун Халқаро ҳуқуқ ва дипломатияни эҳтиром қилишни таъкидлайди.