Контрадмирал Тангсирий шаҳид бўлди
-
Контрадмирал Тангсирий шаҳид бўлди
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси ўз баёниясида, бу корпуснинг денгиз кучлари қўмондони олган жароҳатлари натижасида шаҳид бўлганини эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Ислом Инқиоби қўриқчилар корпуси баёниясида шундай келган: АҚШнинг муҳим таъсисотлари ва инфратузилмаларини нобуд бўлиши ва қирувчи самолётини уриб туширилишига асосий рол ўйнаган ва Эрон ороллари ва қирғоқларини мудофаа системасини кучайтириш ва мустаҳкамлаш чоғида тажовузкор душман ҳужумига учраган контрадмирал , қўриқчи, Алиризо Тангсирий олган жароҳатлари туфайли шаҳид бўлди. Эроннинг буюк миллати бундай шаҳидликларга одатланиб қолган ва Имом Хумайний ва Имом Хоманаийлардек буюк ва тарих яратувчи раҳбарлари ва қаҳрамнларидан айриланидан кейин ҳам кушбу жабҳа нафақат заифлашмаган, балки янада кучлироқ йўлини давом этириб, қўмондонлари шаҳид бўлиши билан ам бу йўл давом этишини биладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Сайид Мужтабо Ҳусейний Хоманаий ҳам ўз мурожаатларида контрадмирал Тангсирийни шаҳид бўлгани муосабати билан ҳамдардлик билдириб, 3 чи юклатма урушда ислом соқчиси , Эрон аскари ва Тангистон минтақасининг ушбу шижо фарзандини шаҳид бўлиши Эрон мустақиллиги ва сув чегаралари хусусан Форс Кўрфазини қўриқлайдиган Эрон миллати ва Ислом республикасининг кучлари. жануб минтақаларимизнинг ёшлари , Бушеҳр каби қаҳрамон фарзандларни тарбия қиладиган вилоятимиз халқи учун буюк фахр- ифтихордир, . Улар Эрон денгиз кучларининг қудрати йўлини олдингидан ҳам кучлироқ ва мустаҳкамроқ давом эттиришига аминмиз. Иншоаллоҳ.
Эрон президенти ҳам ўз баёниясида Ислом Инқилоиб қўриқчилар корпуси денгиз кучлари қўмондони контрадмирал Тангсирийнинг шаҳид бўлгани муносабати билан тасалият билдириб, деди: Эронлик мард ўғлонлари учун шаҳидлик ифтихордир ва сарзаминимзнинг ҳар бир шижо инсонларининг қонини тўкилиши билан мустақиллик, қаршилик ва шарофат байроғимиз янада баландроқ кўтарилади.