Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси: АҚШнинг Oracle компанияси нишонга олинди
-
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси: АҚШнинг Oracle компанияси нишонга олинди
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси тарқатган хабарида, Эрон Ислом республикаси ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси ва у кишининг турмуш ўртоғини террор этилгани ортидан АҚШга тегишли Oracle компанияси биносини нишонга олганини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси умумий алоқалар маркази ўз хабарида шундай келган: ҳар бир эронлик олим ва ё шахс террор этилганида душманнинг террорчи амалиётлари устунларидан бўлган сунъий интелект ва маълумотлар технологияси жосуслик компанияларини нишонга оламиз деб олдин огоҳлантирган эдик.
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси эълонига биноан, Эроннинг басиж фотеҳлари махсус бўлинма қўмондони ва Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси пиёда кучлари амалиёт қўмондони ўринбосари генерал Фатҳализодани террор этилишига жавобан АҚШнинг Амазон компанияси инфратузилмаси нишонга олинди ва Эрон Ислом Республикаси ташқи алоқалар стратегияси кенгаши раиси Камол Харрозий ва у кишининг турмуш ўртоғини террор этилишига жавобан АҚШнинг БААдаги Oracle компанияси биносига ҳужум қилинди.
Мазкур хабарномада келтирилишича, шундай жиноятлар такррорланганида ва кейинги терактлар амалга оширилганида душман қатъий жавобимизни кутиб туриши керак.
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси умумий алоқалар идораси шунингдек Сгодиқ ваъда 4 амалиётларинг 91 чи тўлқинининг иккинчи босқичини амалга оширилгани ва унда АҚШлик парвоз инженерлари ва қируви самолётлари учувчилари яширинган комплексни нишонга олганини эълон қилди.