Хотамуланбиё базаси қўмондони: АҚШни огоҳлантирди: Ҳурмуз бўғозига яқинлашманг
-
Хотамуланбиё базаси қўмондони: АҚШни огоҳлантирди: Ҳурмуз бўғозига яқинлашманг
Хотам-ул-анбиё марказий штаб қўмондони ўз хабарида, Эрон қуролли кучларининг Ҳурмуз бўғози устидан устунлиги ва бошқарувига урғу бериб, ҳар қандай вазиятда ҳам ушбу бўғоз орқали ҳар қандай хавфсиз ўтиш қуролли кучлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Хотамуланбиё базаси қўмондони генерал майор учувчи Али Абдуллоҳий шундай деб таъктдлади: бир мунча вақтдан бери дунёнинг халқаро сувларида ўғрилик ва қароқчиликка қўл ураётган, савдо ва жаҳон иқисодиёти хавфсизлигини хавф остига қўйган жиноий етакчилар ва агрессив ва террорчи АҚШ армияси, ўзи ва уларнинг иттифоқчилари Исломий Эроннинг мустаҳкам ва жасур халқи ҳамда тайёр ва қудратли қуролли кучлари Эроннинг исталган даражасида ва исталган минтақасида душман томонидан содир этишда ҳар қандай ва тажовузга жуда қаттиқ ва пушаймон қилувси жавоб беришлари амалда исботлаб берганини англаган бўлиши керак.
Биз бор кучимиз билан Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини ҳимоя қилмоқдамиз ва кучли бошқаряпмиз. Биз барча тижорий кемалар ва танкерларга уларнинг хавфсизлигини хавф остига қўймаслик учун Ҳурмуз бўғозида жойлашган қуролли кучлар билан келишилмаган ҳолда транзит ўтказишга уринишлардан тийилишларини маълум қиламиз, деб эълон қилди, Хотамуланбиё ҳарбий қароргоҳи бошлиғи,
Генерал майор учувчи Али Абдуллоҳий шунингдек АҚШни огоҳлантириб деди: ҳар қандай хорижий қуролли кучлар, айниқса босқинчи АҚШ армияси, агар улар Ҳурмуз бўғозига яқинлашишига ва киришга ҳаракат қилсалар. ҳужумга учрайдилар.
Хотамуланбиё марказий штаби қўмондони ҳам таъкидлади: ёвуз АҚШ тарафдорлари тузатиб бўлмайдиган пушаймонликка олиб келадиган ҳеч нарса қилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки АҚШнинг мавжуд вазиятни бузишга қаратилган агрессив ҳаракати вазиятни мураккаблаштириш ва бу ҳудуддаги кемалар хавфсизлигини хавф остига қўйишдан бошқа ҳеч қандай натижага эга бўлмайди.