Эрон ТИВ раҳбари Саудия, Туркия ва Нидердания ҳамкасблари билан телефон орқали суҳбатлашди
Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатларида Эрон ва АҚШ ўтасидаги мавжуд дипломатик жараёнлар билан боғлиқ сўнгги ўзаришларни муҳокама қилди.
Эрон тиелерадиокомпаниясининт хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи ва Файсал бин Фархон душанба куни тушдан кейин, Покисгон воситачилигида Эрон ва АҚШ ўртасида давом этаётган дипломатик жараёнлар билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар юзасидан телефон орқали мулоқот ва маслаҳатлашув ўтказди.
Эрон Ислом республикаси ва Туркия ташқи ишлар вазирлари, Сайид Аббос Ароқчи ва Ҳокон Фидон ҳам якшанба оқшомида Покистон воситачилигида бўлиб ўтган телефон мулоқотида минтақадаги сўнгги ўзаришлар ва Эрон ва АҚШ ўртасидаги мавжуд дипломатик йўналишларини муҳокама қилди ва маслаҳатлашди.
Бундан ташқари, Эрнон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчи ва Нидерланидя ТИВ раҳбари Том Брендан телефон орқали мулоқот қилиб, икки томонлама алоқалар, минтақавий ва дипломатик сўнгги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашдилар.