Ливанда шаҳидлар сони 3269 кишига етди/ Ҳизбуллоҳ ҳаракатинпинг сионистлар позицияларига ҳужумлари кучаймоқда
-
Ливанда шаҳидлар сони 3269 кишига етди/ Ҳизбуллоҳ ҳаракатинпинг сионистлар позицияларига ҳужумлари кучаймоқда
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил режимининг ҳужумларида ўлка шаҳидлари ҳақида сўнгги статистик маълумотларни эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил режимининг ҳужумларини кенгайтирган 2 март кунидан буён 3269 кишининг шаҳид бўлганини, 9840 кишининг яраланганини маълум қилди. Сионистик режимнинг Ливан жанубидаги жиноятларнинг кучайиши билан бир вақтда, Ҳизбуллоҳ ҳам ишғолчи режим армиясингинг позициялари, жиҳозлаори, ҳарбий йиғинлари ва Темир гумбаз тизимига қарши аксилсиоинст амалиётларини кучайтирди, Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати баёнот бериб, Ҳарбий Жалила гарнизонида Исроил армиясининг муҳандислик машинасини, Ардабил усувчисиз самолёти билан нишонга олганини эълон қилди.
Исроил манбалари ҳужумда бир исроиллик аскарнинг ҳалок бўлгани, 7 нафарнинг яралангани ҳақида хабар берди. Бу стастистик маълумотлар Исроил ОАВлари Ҳизбуллоҳнинг ҳудудга учувчисиз учоқлари ҳужумларини давом эттириш натижасида исроилликларилклар ярадоанинг ир қимига етиб бора олмаганини ошокр қилган пайтда эълон қилинди.
Ҳизбуллоҳ, шунингдек шарқдаги Зуфар шаҳарчасидаги Раб Талассин шаҳри ва дарё йўлида Исроил машиналари ва аскарлари тўпланган жойга ракета ўқ узди. Бошқа томондан Ҳизбуллоҳ Ал-Олам ҳудудидаги Исроил армиясига алоқадор Темир гумнбаз тизимини икки марта учувчисиз ҳаво ҳужумлари билан нишонга олди.