Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси томонидан АҚШнинг MQ1 дрони уриб туширилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99704-Ислом_Инқилоби_қўриқчилар_корпуси_томонидан_АҚШнинг_mq1_дрони_уриб_туширилди
Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ўз баёнотида, АҚШ террорчи армиясига тегишли MQ1 учувчисиз учоғи йўқ қилинганини эълон қилди.
(last modified 2026-05-31T10:13:36+00:00 )
май 31, 2026 15:01 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси томонидан АҚШнинг  MQ1 дрони уриб туширилди
    Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси томонидан АҚШнинг MQ1 дрони уриб туширилди

Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ўз баёнотида, АҚШ террорчи армиясига тегишли MQ1 учувчисиз учоғи йўқ қилинганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомманпиясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун якшанба куни эрталаб АҚШнинг   MQ1 учувчисиз учоғи Эрон ҳудудий сувларига кириб, душманлик амалиётини амалга оширишга уринди. Бу дрон Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг замонавий мудофаа ракеталари томонидан дарҳол аниқланди ва нишонга олиниб, уриб туширилди.

Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси ҳаво мудофааси Эрон Ислом Республикасининг ҳудудий сувлари тўлиқ назорат остида эканлиги ва ҳар қандай тажовузга қатъий чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.