Италия ўз ҳудудидан Эронга қарши фойдаланганини расман рад этди
-
Италия ўз ҳудудидан Эронга қарши фойдаланганини расман рад этди
Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи италиялик ҳамкасби билан суҳбатда, "Италия ҳукумати ўз тупроғидан Эронга қарши фойдаланишни расман рад этиши керак". деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Тажани пайшанба оқшомида Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчи билан телефон орқали суҳбатлашди.
Ушбу телефон суҳбатда Италия ТИВ бошлиғи НАТО бош котибининг АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётарда Италия ҳарбий базаларидан фойдаланиши ҳақидаги сўнги баёнотлаини қатъин рад этди, деб маълум қилди.
Антонио Тажани, шунингдек, бу давлатнинг ҳарбий базаларидан Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланилмаганини ва келажакда бундай ҳаракат қилинмаслигини таъкидлаб деди: АҚШ самолётлари Эронни бомдаримон қилиш учун Италия ҳудудидан учмаган ва Италия ҳеч қачон бундай операцияни амалга оширишга рухсат бермаган.
Эрон ТИВ раҳбари италиялик ҳакасби томонидан амалга оширилган телефон қўнғироқлари ва тушунтиришларини юқори баҳолаган ҳолда, Италия ҳукумати томонидан ушбу баёнотларни аниқ ва расмий равишда рад этиш зарурлигини таъкидлади.