-
Ислом инқилоби посбонлар корпуси вакили: Ҳурмуз бўғози Эрон шартлари қабул қилингунига қадар ёпиқ қолади
август 27, 2026 09:00Ислом инқилоби посбонлар корпуси вакили генерал Ҳусайн Муҳаббий: «Агар АҚШ Эрон шартларини қабул қилмаса, Ҳурмуз бўғози ҳеч қандай ҳолатда очилмайди», деди.
-
Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик денгиз қатнови коридорини ташкил этишга келишиб олди
август 26, 2026 10:37Эрон Ислом Республикаси ва Уммон Султонлиги қўшма баёнотда Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик қўшма денгиз қатнови коридорини ташкил этиш ҳамда бўғозни миналардан тозалаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилганини маълум қилди
-
Ғарибободий: Ҳурмуз бўғозининг очилиши Эрон шартларининг тўлиқ бажарилишига боғлиқ / Ҳеч қандай ҳарбий кемага ўтишга рухсат берилмайди
август 26, 2026 12:20Эрон Ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва халқаро масалалар бўйича ўринбосари Ҳурмуз бўғози Эрон Қуролли Кучларининг тўлиқ назорати ва кузатуви остида эканини таъкидлаб, мазкур сув йўлини фақат АҚШ томонидан бузилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирдагина очиш мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу шартлар бажарилгунига қадар Ҳурмуз бўғози ёпиқ қолади.
-
Пезешкиён: Ислом мамлакатлари ҳамжиҳатлигини кучайтириш минтақада барқарорликни таъминлаш омилидир
август 26, 2026 09:40Эрон президенти минтақадаги улкан захира ва сармояларга тўхталиб, душманлар бу бойликларга тамагирлик кўзи билан қараб, уларни эгаллаш учун ихтилоф, уруш ва можаролар келтириб чиқаришга интилаётганидан огоҳлантирди ва бунга қарши туришнинг ягона йўли ҳушёрликни сақлаш ҳамда Ислом мамлакатлари бирлигини мустаҳкамлаш эканини таъкидлади.
-
Қолибоф: АҚШ ваъдабузарлиги билан минтақада барқарорликка тўсқинлик қилди
август 25, 2026 10:32Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Покистон армияси қўмондони билан учрашувда шундай деди: «Биз ўзаро англашув меморандуми шартларининг бажарилишини қатъий кузатиб бормоқдамиз ва айнан Америка ушбу келишув асосида ўз мажбуриятларига содиқ қолиши керак».
-
Қолибоф Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб: Американи яна оч қолдирамиз
август 25, 2026 11:10Эрон Исломий Кенгаши Мажлиси раиси Трампнинг сайлов шиорини масхара қилиб, шундай ёзди: «Американи яна оч қолдирамиз!»
-
Резой генерал-майорининг Эронга қарши иқтисодий урушда иштирок этувчи ҳар қандай давлатга огоҳлантириши
август 24, 2026 12:31Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Эрон халқига қарши иқтисодий урушда иштирок этувчи ҳар қандай давлатни огоҳлантирди.
-
Эрон жанубидаги Форс вилоятида янги газ кони аниқланди
август 24, 2026 10:45Эрон нефт вазири Форс вилоятининг жанубида янги газ кони аниқланганини маълум қилиб, Эрон жанубида топилган газ миқдори «Жанубий Форс» газ конининг бир фазаси 15 йиллик фаолиятига тенг эканини айтди.
-
Генерал Ибн Ризо: Эрон АҚШ ва Исроилни стратегик жтҳатдан шикаст берди
август 23, 2026 11:09Эрон Мудофаа вазири вазифасини бадарувчиси, Эроннинг Мудофаа ва ҳимоя кучини таъкидлар экан, деди: сӯнгги икки урушда, Эрон мудофаа вазирлиги душман ҳужумларига қарамай, ҳарбий тажҳизотлар ва қуроллар ишлаб чиқаришни фаол тарзда сақлади ва уруш вазиятида ҳаво ҳужумига зид ва ҳаво ҳужуми системалари майдонга кирди.
-
Минтақа мамлакатларининг Трамп изҳоротига эътиборсизлишидан Қолибофнинг қараши
август 23, 2026 10:31Эрон парламенти раиси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон билан иқтисодий ва савдо ҳамкорликларини давом эттираётган минтақа мамлакатларига нисбатан таҳдидига кӯрсатган аксиламалида, ёздики, биз минтақада янги иқтисодий ҳамкорликлар ва хавфсизлик тартиботни шакллантииш хусусида қӯшни мамлакатлардан кӯп мурожаатлар ва таклифлар олганмиз.