Тожикистон журналистлар ташкилоти бу мамлакатдаги сўз эркинлиги вазиятини танқид қилишди
Тожикистоннинг мустақил оммавий ахборот воситалари ва оммавий ахборот воситалари кенгаши миллий анжумани чиқарган баёнотида бу мамлакатдаги халқаро ташкилотлар ваколатхоналаридан инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги заминасидаги ўз мажбуриятларига амал қилишларини сўрадилар.
Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Инсон ҳуқулари куни муносабатида чиқарилган ушбу баёнотида қуйидагича келтирилган: миллий ва халқаро ташкилотлар ҳисоботлари асосида сўнгги икки йил ичида Тожикистонда инсон ҳуқуқи ва сўз эркинлиги вазияти ёмонашган ва мамлакат 2016 чи йилги кўрсаткичларида 150 чи ўринда жой олиши билан ўтган йили билан таққосланганда 34 поғона қуйироқ ўринга тушган.
Тожикистон оммавий ахборот воситаларининг ушбу иккита ташкилотларининг ёзишича, сўнгги бир йил ичида бу мамлакатда бир нечта нашриялар фаолияти тўхтатилган ва бошқа айрим нашрия ва газеталар ҳам вазияти яхши эмас ва яна 10 нафар журналистлар ҳам мамлакатни тарк этишган.