Қирғизистон президенти 21 декабрга қадар Ҳиндистонда бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i11077-Қирғизистон_президенти_21_декабрга_қадар_Ҳиндистонда_бўлади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 декабрь, шанба куни Ҳиндистонга йўл олди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида хабар берилди.
(last modified 2018-08-22T17:48:53+00:00 )
декабр 18, 2016 19:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 18 декабрь, шанба куни Ҳиндистонга йўл олди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида хабар берилди.

Кун.ўз сайтига кўра,  давлат ташрифи давомида Атамбаев Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи, вице-президент Муҳаммад Ҳамид Ансарий ва бош вазир Нарендра Моди билан учрашади. Шунингдек у ҳинд-қирғиз бизнес-форумида ҳам қатнашади. 

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда. 

Манбага кўра, Алмазбек Атамбаевнинг Ҳиндистонга ташрифи 21 декабрга қадар давом этади.