декабр 22, 2016 12:59 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси экстремистик ташкилотларнинг аъзоларини йўқ қилиш бўйича махсус амалиётни бошлади

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси 21 декабрь куни "Ат-Тақфир ул-Ҳижра" диний-экстремистик ташкилотининг мамлакат ҳудудидаги аъзоларини йўқ қилиш бўйича махсус амалиётни бошлади

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси 21 декабрь куни "Ат-Тақфир ул-Ҳижра" диний-экстремистик ташкилотининг мамлакат ҳудудидаги аъзоларини йўқ қилиш бўйича махсус амалиётни бошлади. Бу ҳақда Tengrinews.kz республика миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб Кун уз сайти хабар бермоқда.

"Тезкор тадбирлар Олмаота, Ақтўбе, Атирау вилоятлари ва Олмаота шаҳрида ўтказилмоқда. Диний низони авж олдириш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этишда гумон қилиниб 16 киши қўлга олинди ҳамда МХҚ ҳудудий органларига етказилди", - дейилади Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси сайтида.

"Уларнинг яшаш жойида тинтув ҳамда бошқа тезкор-тергов ва процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Маълумки, ушбу ташкилот аъзолари “Ал-Қоида”, ИШИД мафкурасига асосланган принципларни илгари суришган", - дея қўшимча қилинган маҳкамада.

МХҚ маълумотларига кўра, ушбу ташкилот аъзолари Сурия ва Ироқдаги террорчилар ҳаракатини ёқлайди. Ташкилот 2014 йилдаги суд қарорига асосан экстремистик деб тан олинган.

 

Ёрлиқ