Эрон ва Тожикистон ўзаро парвозлар сонини оширади
июл 28, 2016 20:50 Asia/Tashkent
Эрон Фуқаро авиацияси ташкилотининг раиси Эрон ва Тожикистон ширкатларининг парвозлари сонини ошириш учун мувофиқлигини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Фуқаро авиацияси ташкилотининг раиси Али Обидзода Тожикистоннинг Теҳрондаги элчиси Неъматуллоҳ Имомзода билан учрашувда икки мамлакат ширкатларининг парвозлари сонини ошириш билан мувофиқлигини эълон қилди.
Тожикистоннинг Теҳрондаги элчиси Неъматуллоҳ Имомзода ҳам бу учрашувда икки мамлакат тилининг бирлиги ва сайёҳлар томонидан олқишланишини эътиборга олган ҳолда ўзаро нақлиёт алоқаларини кенгайтиришни таъкидлади.
Марказий Осиёда жойлашган Тожикистон Эрон билан қадимдан иқтисодий алоқаларга эга.